Янгиликлар (5377)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Озон туйнугининг бундай кескин ошишига нима сабаб бўлганини олимлар ҳали ҳам билишмайди.
Фейсбук ижтимоий тармоғи фойдаланувчиларидан бири Анна Тарасова Москва метро вагонида ўзи гувоҳ бўлган бир таъирли воқеа ҳақида пост эълон қилди. Қуйида ушбу пост таржимаси келтириб ўтилади:
Дубай полициясида тўлалигича аёллардан иборат бўлган биринчи аёллар махсус гуруҳи (1RF) ташкил қилинди. Тезкор жавоб бериш гуруҳи жамият хавфсизлигига таҳдид соладиган фавқулодда ва шошилинч вазиятлар билан шуғулланади.
Саудия Арабистони пойтахтидаги қирол Абдулазиз Оммавий кутубхонасида 14-асрга мансуб бўлган одам анатомияси бўйича энг қадимги китоблардан бири пайдо бўлди. "Одам танаси анатомияси" номли китоб инсоннинг ички органлари текшириладиган ва тасвирланадиган дастлабки маълум бўлган китобдир. Уни Мансур бин Муҳаммад бин Аҳмад бин Юсуф бин Илёс ал-Кашмирий ёзган.
Афғонистон бўйича халқаро конференция қатнашчилари мамлакат аҳолисига 1,1 млрд доллардан ортиқ инсонпарварлик ёрдами ажратишга ваъда бердилар. Бу ҳақида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш маълум қилди.
Исроил полицияси ҳамроҳлигида 105 мутаассиб яҳудий кўчкиндилардан иборат гуруҳ якшанба куни босиб олинган Шарқий Қуддусдаги ал-Ақса масжиди ҳудудига бостириб кирди.
Янги Афғонистон ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган мулла Абдул Ғани Бародар душанба куни йўллаган аудиохабарида ўзининг ҳалок бўлгани ёки жароҳатлангани ҳақидаги хабарларни рад этди, дея хабар қилади Tolo News телеканали.
«Толибон» ҳаракати вакиллари Шимолий иттифоқ етакчиси, Панжшер арслони тахаллуси билан машҳур бўлган Аҳмад Шоҳ Маъсуднинг қабрини тикладилар. Бу ҳақида Herat Times ёзди.
.OCHA маълум қилишича, Исроил кучлари ўқларидан ҳалок бўлган фаластинликлар сони бу йил ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ортган.
Эронда коронавирус касаллигига чалинганлар умумий сони 5 275 567 кишига етди. Янги турдаги коронавирус (COVID-19) туфайли вафот этганлар сони бир суткада 444 кишига усди ва 113 824 кишига етди.
Туркиянинг Истанбул мегаполиси Travel and Leisure журнали фикрига кўра, Европанинг энг яхши шаҳарлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
Афғонистонда «Толибон»нинг ҳокимият тепасига келиши Хитой глобал юксалиши ва бутун днёда неоколониал тизим барбод бўлишининг муҳим босқичидир, деб ҳисоблайди «Реалист» ахборот агентлиги бош муҳаррири Саркис Цантурян.
«Толибон» вакили: биз Хитой учун мамлакатимиздан уйғур мусулмонлари ҳаракатини ҳайдаб чиқардик.