Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
bbc.com: Шимолий-шарқий Хитой аҳолиси электр энергияси кутилмаганда ўчириб қўйилиши муаммосига дуч кемоқда, чунки дастлаб фабрика ва заводларга зиён етказган электр энергияси тақчиллиги энди турар-жойларга ҳам тарқалмоқда.
Пентагон Афғонистонда ҳукумат шакллантирган «Толибон» ҳаракатини ҳамон террорчи, деб ҳисоблашини билдирди.
Белград ҳукумати қўшни Косовони "провокацияда" айблагандан сўнг, Сербия қуролли кучлари юқори тайёргарлик ҳолатига келтирилди.
Швейцария фуқароларининг аксарияти, дастлабки маълумотларга кўра, референдумда бир хил жинсдагилилар ўртасида никоҳни қўллаб-қувватлашди. Бундай иттифоқларга сайловчиларнинг деярли 65 фоизи овоз берди, деб хабар бермоқда Reuters Швейцария телекомпаниясига таяниб.
Бир неча кун олдин Эрдоған БМТда Қримни Россиянин бир қисми деб тан олмаслигини билдирганди.
Мусулмон фойдаланувчиларнинг аксарияти Нижневартовскда хотинининг тиббий кўриги туфайли шифокорга ҳужум қилган эркакнинг қилмишини танқид қилди.
Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманин Ислом тарихи ва дин йўлида жанг қилган атоқли саркардалар ҳақида китоблар нашр қиладиган исломий нашриётни ёпиш ташаббуси билан чиққанини маълум қилди. Француз вазирини 7-асрда яшаб ўтган мусулмон саркарда Холид ибн Волид розияллоҳу анҳу таржимаи ҳоли ҳақидаги китоб ғазаблантирди.
Шимолий Кавказ мусулмонлари Мувофиқлаштириш маркази раҳбари, Қорачой-Черкесия муфтийси Исмаил Бердиевнинг баёнотига кўра, Россиянинг ушбу минтақасида яшовчи мусулмонлар охирги пайтлар Шимолий Кавказда Москвада жойлашган РФ Мусулмонлар диний идорасининг янги ваколатхоналари тобора кўпроқ очилаётганидан нотинч бўлмоқда.
«Толибон» расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, қизлар Афғонистондаги ўрта мактабларга қайтишни бироз кутишлари керак бўлади. Бу эълон, янги ҳукумат даврида аёллар таълими борасида глобал ташвиш ортиб бораётгани фонида эълон қилинди.
Татристонда 700 дан ортиқ масжидда ислом асослари бўйича курслар очияпти. Бу курсларда 25 минг киши ўқиши режалаштирилган. Жами 1,5 минг устоз жалб қилинади, дейди Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси вакили.
Қуролли ҳужум арафасида пермли олий ўқув юрти талабаси Тимур Бекмансуров ижтимоий тармоқларда мурожаат жойлаштириб, ўзининг отишма уюштириш режалари ҳақида айтган ва ҳужумга қандай тайёрлангани ҳақида батафсил гапириб берган.
Ўтган йиллардаги каби, ҳукмрон «Единая Россия» партияси Давлат думасига сайловларда мусулмон аҳолиси кўпчиликни ташкил қиладиган минтақаларда энг юқори натижаларга эга бўлди.
Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлади. Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТ юбилей саммитида шундай қарор қабул қилинди. Эрон ШҲТнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди