Ляонин, Цзилинь ва Хэйлунцзян провинцияларида яшовчи одамлар ижтимоий тармоқларда иситиш йўқлиги, лифт ва светофорлар ишламаётганидан шикоят қилишди. Маҳаллий ОАВ айтишича, бунинг сабаби кўмир нархининг ўсиб кетганлиги бўлди, чунки бу кўмир тақчиллигига олиб келди, ваҳоланки, Хитой энергия манбаси сифатида кўмирга жуда қаттиқ боғлиқ.
Энергетика компанияларидан бирининг айтишича, электр энергияси ўчириб қўйилишини келаси йил баҳоригача кутиш лозим, электр энергияси кутилмаганда ўчириб қўйилиши эса «янги меъёр»га айланади. Бироқ кейинчалик бу хабар ўчириб ташланди.
Энергия тақчиллиги бутун мамлакат бўйлаб ишлаб чиқарувчиларга дахл қилди, уларнинг кўпчилиги охирги ҳафталарда ишлаб чиқаришни чеклаш ёки тўхтатишга мажбур бўлди. Бироқ, ўтган дам олиш кунлари электр энергияси ўчиб қолиши турар-жой массивларига ҳам етиб борди, бунга ҳатто Twitterнинг хитойа аналоги бўлган Weibo ижтимоий тармоғида «шимолий-шарқда электр энергиясини ўчириб қўйиш» янги хэштеги ҳам бағишланди.
Ҳозирча электр энергияси узилишларининг даражаси аниқ эмас, энг кўп зарар кўрган учта провинцияда 100 миллион аҳоли яшайди. Ижтимоий тартибнинг бузилишлари ҳам кузатиляпти. Масалан, Ляонин провинсиясида тўсатдан вентилятор ишламай қолган фабрика ис газидан жиддий заҳарланган 23 ходимини касалхонага юборди.
Бундан ташқари, баъзилари шамоллатиш даражаси паст бўлган хоналарда печкаларни иситиш учун ишлатганидан кейин касалхонага ётқизилгани, кўп қаватли уйларда яшовчи одамлар эса лифтлари ишламаётганлиги сабабли ўнлаб қаватларга кўтарилиб тушишларига тўғри келгани ҳақида хабарлар ҳам пайдо бўлди.
Хитой оммавий ахборот воситаларида тарқатилган битта видеода, Шеняндаги гавжум автомагистралнинг бир томонида, светофорлар ва кўча чироқлари ўчирилган пайтда, машиналар тўлиқ қоронғиликда кетаётгани тасвирланган. Шаҳар расмийлари «Beijing News»га айтишича, улар электр энергияси «жиддий» тақчиллигини кузатишяпти.
Ижтимоий тармоқлардаги хабарларда минтақадаги вазият қўшни Шимолий Кореяга ўхшаб қолгани ҳақида айтилди.
Цзилинь провинцияси ҳукуматининг баёнот беришича, кўмир етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш учун Ички Мўғулистондан кўмир етказишни ошириш чоралари кўриляпти.
Заводлар қуввати бўйича чекловлар 10 та бошқа провинцияда, жумладан, Шаньдун, Гуандун ва Цзянсу ишлаб чиқариш базалари учун ҳам амал қиляпти.
ХХРда энергия танқислиги билан боғлиқ вазият ғалати эмас, чунки пандемия бошланиши билан у ерда ишлаб чиқариш ҳали тўлиқ қувватига етмаган. Илгари, ҳамма нарса ишлаётганда, ҳамма учун электр энергияси етарли эди, ҳозир эса, ҳамма нарсанинг ярми ишламай қолганда, электр энергияси тўсатдан ғойиб бўлди.
Кўмир танқислиги билан ҳам ғалати вазият кузатиляпти, чунки бутун ёз давомида Хитойдаги ҳар бир портдан улардаги юкларни туширишни исташмаётган кўмир ортилган юк кемалари навбатлари тўғрисида хабарлар келиб тушди. Мана энди - танқислик! СССРда бундай ҳолат содир бўлиши мумкин эди, лекин Хитойда бундай бўлмаган, чунки пора ва бузғунчилик учун расмийлар гарданидан ўқ ейди.
Шунга қарамай, глобаллашув ҳамма сингари парчалана бошлаган Хитойга этиб келганга ўхшайди. Биз бу ҳақиқатдан жуда хафа бўлдик деб айта олмаймиз, бу хитойликларнинг ички иши, лекин "баҳоргача давом этадиган янги меъёр" ҳақидаги ибора бироз қўрқинчли. Эҳтимол, бу қишда дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам электр энергияси қурбон қилиб келтирилди, шундай экан, воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Хитойда электр энергияси билан боғлиқ катта муаммолар юзага келяпти
bbc.com: Шимолий-шарқий Хитой аҳолиси электр энергияси кутилмаганда ўчириб қўйилиши муаммосига дуч кемоқда, чунки дастлаб фабрика ва заводларга зиён етказган электр энергияси тақчиллиги энди турар-жойларга ҳам тарқалмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|