Янгиликлар (5382)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Сомали тўқнашувлар ва табиий офатлар оқибатида 2,9 млн киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақида БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича Бошқармаси (OCHA) хабар қилди.
Саудия Арабистони турли тармоқларда юқори малакали хорижий мутахассисларга фуқаролик бериш ташаббусини маъқуллади, хабар қилади Arab News.
Белорус-Польша чегарасида араб мамлакатларидан минглаб муҳожирлар барча тўғри ва нотўғри йўллар билан Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга уринаётганлиги билан боғлиқ кескин вазият сақланиб қолмоқда. Уруш ва вайронагарчиликдан қочган одамлар Европа Иттифоқига интилмоқда. Лукашенко эса, бундан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.
Мисрда масжидларда анъанавий равишда махсус белгиланган қутиларга ташлаб кетиладиган хайр-эҳсонларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Al-Ahram.
Мамлакатда доллар 95 афғонийдан сотилмоқда. Бу охирги 15 йил ичида энг юқори кўрсаткичдир. Афғонистонда доллар курси 95 афғонийга тенглашди ва охирги 15 йил ичида энг юқори даражага етди.
Сеиф ал-Ислом Қаддафий ХЖС томонидан инсониятга қарши жиноятлар учун қидирувга берилган.
Чаёнлар кучли ёмғирдан кейин Мисрдаги кўчалар ва уйлар бўйлаб мунтазам равишда судралиб юрадилар.
Sledgehammer Games студияси Call of Duty: Vanguard шутери учун патч чиқарди ва мусулмонлар учун муқаддас китоб бўлган Қуръонни ўйиндан олиб ташлади. Activision нашри диндорлардан узр сўради. Бу ҳақида Wccftech портали маълум қилди.
Мисрда депутат ва журналист Фарида Шабуши ниқоб тақишни тақиқлаш ва бунинг учун жиноий жавобгарликка тортиш ҳақида қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига олиб чиқиш режаси ҳақида гапириб берди.
Беларус ва Европа Иттифоқи ўртасида чегарадаги муҳожирлар инқирози юзага келган шароитларда Туркия эндиликда Сурия, Ироқ ва Яман фуқароларига мамлакатда Минскка авиабилет сотиб олишга рухсат бермайди. Бу ҳақида жума куни Туркия фуқаро авиацияси бош бошқармаси (SHGM) маълум қилди.
Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятини тақиқлаб қўйди, хабар беради Фергана сайти Associated Press агентлигига таяниб.
Намоздан сўнг туркий тилли давлатлар раҳбарлари туркий Кенгашнинг VIII саммити ўтказиладиган жойга йўл олдилар.
Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ҳукуматга декабр ойида янги маъмурий пойтахтга ўтишни бошлашни буюрди.