Айни кунларда Белорус-Польша чегарасида содир бўлаётган воқеалар ҳамманинг диққат марказида. Белорус мусулмонлар диний идораси муфтийси Абу-Бекир Шабанович ҳам ўз фикрини билдирди.
Хусусан, унинг айтишича: «Оддий одамлар қондан, очликдан қочмокда, халқ урушмоқчи эмас, тинч меҳнат қилмоқчи. Қочқинлар ўз мамлакатларини вайрон қилган хўжайинлар олдига келишга уринаётган ночор одамлар, энди бумеранг каби уларга қайтиб келмоқда. Албатта, Ғарб давлатлари муҳожирларни умуман кутмаяпти ва уларга ортиқча ташвиш, дахмаза сифатида қарайди. Мана шундай қилиб, нафрат, геноцид ва бошқа ҳар қандай нарса пайдо бўлади».
Муфтий ҳазрат бу борада диктатор Лукашенко сиёсатини оқлаб, ҳамма айбни Ғарбга қўйишга ҳаракат қилди.
Шу кунларда қийин аҳволга тушиб қолган қочқинларга ёрдам беришни истаган ғамхўр одамлар Минскдаги жоме масжидига зарур нарсаларни олиб келишмоқда...
Белорус муфтиси – муҳожирлар уларнинг мамлакатларини хонаварон қилган хўжайинлар томон йўл олмоқда
Белорус-Польша чегарасида араб мамлакатларидан минглаб муҳожирлар барча тўғри ва нотўғри йўллар билан Европа Иттифоқи ҳудудига ўтишга уринаётганлиги билан боғлиқ кескин вазият сақланиб қолмоқда. Уруш ва вайронагарчиликдан қочган одамлар Европа Иттифоқига интилмоқда. Лукашенко эса, бундан ўзининг ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш