«Европа Иттифоқи ва Беларус ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб ўтиш муаммоси туфайли қарор қилиндики, бизнинг мамлакатимиз аэропортлари орқали Минск шаҳрига учиш ниятида бўлган Сурия, Ироқ ва Яман фуқароларига билет сотилмайди ва уларнинг самолетларда учишига йўл қўйилмайди» - дейилади SHGM Твиттердаги хабарида.
Белорус давлат авиакомпанияси Белавиа жума куни шуни ҳам маълум қилдики, эндиликда Туркия ҳукумати сўрови билан Туркиядан рейсларга Сурия, Ироқ ва Яман фуқаролари ўтиришига рухсат бермайди.
«Туркия ҳукуматининг қарорига мувофиқ ... 12.11.2021 йилдан бошлаб Сурия, Ироқ ва Яман фуқаролари Туркиядан Беларусга учадиган рейсларга қабул қилинмайди», - дейилади Белавиа хабарида.
Европа Иттифоқининг маълум қилишича, Беларус минглаб одамларни дунёнинг урушдан вайронага айланган ҳудудларини тарк этиб, ўз чегараларини кесиб ўтишга ундамоқда. Европа Иттифоқи душанба куниёқ Беларус ва муҳожирларни олиб кетувчи авиакомпанияларга қарши янги санкциялар жорий қилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Блок Беларусни “гибрид ҳужум” уюштирганликда айблади, Кремл иттифоқчиси Беларус эса инқироз ҳарбий қарама-қаршиликка айланиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Аллақачон Европа Иттифоқи ҳудуди узра парвоз қилиш тақиқланган Белавиа авиакомпанияси Миср, Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Арманистон, Грузия, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатларга парвозларини давом эттирмоқда.
Туркия ва унинг асосий авиаташувчиси Turkish Airlines (THY) муҳожирлар оқимига кўмаклашганликда айбланган, бироқ улар бу айбловни рад этишган.
Бу қарорлар Туркия ташқи ишлар вазирлиги пайшанба куни Полша-Беларус чегарасидаги миграция инқирозида Туркияни “муаммонинг бир қисми сифатида кўрсатиш”га уринишларини рад этганидан кейин қабул қилинди.
Пайшанба куни Туркия Беларус билан чегарада қочқинлар оқими фонида Полша, Латвия ва Литвани қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.
“Биз иттифоқчиларимиз Полша, Литва ва Латвияга учинчи давлат фуқароларининг Беларус ерлари орқали ноқонуний ўтишига қарши зарур чоралар кўрилмагани ва улар чегарадош ҳудудларда оғир шароитда қолаётганидан қайғудамиз”, — дейиди Туркия ТИВ хабарида.
Ушбу "кўп ўлчовли муаммо" Женева конвенциясига асосланган халқаро қочқинларни ҳимоя қилиш режимига путур этказиши мумкин, деди вазирлик, сўнгги воқеалар қочқинлар конвенцияси қабул қилинганининг 70 йиллиги даврида билан содир бўлганини таъкидлади.
Туркиянинг охирги 10 йил ичида дунёда энг кўп қочқинга мезбонлик қилганини таъкидлаган Ташқи ишлар вазирлиги, “Полша, Литва ва Латвия дуч келган муаммоларни тушунган давлат сифатида иттифоқдошларини тўлиқ қўллаб-қувватлаганини” такрорлади.
Бироқ баёнотда айтилишича, Туркия буни ўзи иштирок этмаган “муаммонинг бир қисми сифатида кўрсатишдан” бош тортмоқда.
“Биз Turkish Airlines каби дунёга машҳур компанияга қилинган ҳужум қасддан қилинган деб ҳисоблаймиз, аммо бу борадаги маълумотлар шаффоф тарзда тарқатилмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.
“Туркия ҳар бир ҳолатда ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши курашиш учун зарур чораларни кўриш муҳимлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни бу масалада масъулиятли ва оқилона бўлишга чақиради”, — дея қўшимча қилади ТИВ.
Вазирлик, шунингдек, Туркия манфаатдор томонлар муаммони “мўтадил” ҳал қилишига умид қилишини ва Анқара “бу муаммони енгиш учун барча зарур ёрдамни кўрсатишга” тайёрлигини таъкидлади.
Туркия Сурия, Ироқ ва Яман фуқароларини Беларусга учадиган авиарейсларга қўймаяпти
Беларус ва Европа Иттифоқи ўртасида чегарадаги муҳожирлар инқирози юзага келган шароитларда Туркия эндиликда Сурия, Ироқ ва Яман фуқароларига мамлакатда Минскка авиабилет сотиб олишга рухсат бермайди. Бу ҳақида жума куни Туркия фуқаро авиацияси бош бошқармаси (SHGM) маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси