close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркий Кенгаш раҳбарлари Истанбул яқинидаги оролда жума намозини ўқишди

Намоздан сўнг туркий тилли давлатлар раҳбарлари туркий Кенгашнинг VIII саммити ўтказиладиган жойга йўл олдилар.

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий кенгаш) давлатлари раҳбарлари Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған раислигида Туркий кенгашнинг VIII саммити бўлиб ўтадиган Истанбул яқинидаги “Демократия ва озодлик” оролидаги Фатин Рюшту Зорлу масжидида жума намозини ўқишди.
Туркия дин ишлари бўйича идора раҳбари профессор Али Эрбаш, мўъминларга хутба билан мурожаат қилиб, деди: «Бизнинг умумий мақсадимиз ва дуоларимиз тинчлик, барқарорлик, бутун инсоният саломатлиги йўлига қаратилган».
Намоздан сўнг туркий тилли давлатлар раҳбарлари саммит ўтказиладиган жойга йўл олди.
Саммитда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов иштирок этади.
“Рақамли асрда яшил технологиялар ва ақлли шаҳарлар” шиори остида ташкил этилган саммит иштирокчилари орасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Туркий кенгаш Бош котиби Бағдод Амреев ҳам бор эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase