Мусулмонлар учун таҳқирловчи бўлган контент Call of Duty: Vanguard зомби-режими картасида эди. Шутер дизайнерлари уйлардан бирининг полида Қуръондан юлиб олинган саҳифаларни жойлаб, уларнинг айримлари қонга беланганди.
Таъкидлаш жоизки, бу Call of Duty сериясида Қуръон жойланган биринчи марта эмас. Call of Duty: Modern Warfare 2 (2009 йил) ўйинида мультиплеерли карталардан бирида дизайнер мусулмонлар учун муқаддас китобдан келтирилган иқтибосни ҳожатхонада жойлаганди. Бундан ташқари, Call of Duty: Black Ops (2010 йил) картасида ҳам бир неча марта Қуръон қайд этилган.
Call of Duty ижодкорлари мусулмонлардан узр сўради
Sledgehammer Games студияси Call of Duty: Vanguard шутери учун патч чиқарди ва мусулмонлар учун муқаддас китоб бўлган Қуръонни ўйиндан олиб ташлади. Activision нашри диндорлардан узр сўради. Бу ҳақида Wccftech портали маълум қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Сирский: Россия 2024 йил бошидан бери рекорд даражада 140 минг аскар йўқотди
- Ахборот фаолияти — даъват ишларининг ярми
- Йехуда Каплун тайинлови ва Трамп давридаги антисемитизмга қарши курашдаги иккиюзламачилик...
- Макиавелизм ва Каримов
- Барсани йиртиб юрган Роналдунинг "Манчестер Сити"га трансферига рухсат берилди