Диний таълим вазирлиги янги тартибларни хавфсизлик сабаблари билан тушунтирди, чунки кўпинча масжидлардан хайрия қутилари ўғирлаб кетилади. Бундан ташқари, тўпланган маблағлар қандай ва нима учун сарфланишини текширишнинг имкони йўқ эди.
Айни пайтда Мисрдаги барча мусулмонларга муқобил вариант таклиф қилинган. Улар диний таълим вазирлигининг иккита ҳисобрақамидан бирига эҳсон қилишлари мумкин. Ҳисобракамларнинг биридан маблағлар масжидларни қуриш ва ободонлаштиришга, иккинчисидан эса камбағалларга ёрдам беришга сарфланади.
Айни пайтда мамлакат масжидларида бир юз қирқ мингга яқин эҳсон қутилари мавжуд бўлиб, уларни ўн кун ичида олиб ташлаш шарт.
Миср масжидларида эҳсон қилиш тақиқланди
Мисрда масжидларда анъанавий равишда махсус белгиланган қутиларга ташлаб кетиладиган хайр-эҳсонларни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди, деб хабар беради Al-Ahram.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|