close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Сомалида 2,9 млн киши уйини тарк этишга мажбур

Сомали тўқнашувлар ва табиий офатлар оқибатида 2,9 млн киши ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақида БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бўйича Бошқармаси (OCHA) хабар қилди.

Тўқнашувлар ва табиий офатлар Шарқий Африка мамлакатида миллионлаб одамлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатди.
OCHA қайд қилишича, январ-октябр ойларида 520 минг киши уйини тарк этган.
Халқаро ташкилот 5,9 миллион сомалилик гуманитар ёрдамга муҳтожлигини, агар мамлакатда ноқулай шароитлар сақланиб қолса, бу рақам 7,7 миллионга етишини таъкидлади.
Ҳисоботда айтилишича, Сомалида яна 3,5 миллион киши озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосига дуч келмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase