close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«Толибон» Кобулдаги кинотеатрларни ёпди

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган «Толибон» Кобулдаги кинотеатрлар фаолиятини тақиқлаб қўйди, хабар беради Фергана сайти Associated Press агентлигига таяниб.

Таъкидланганидек, «Толибон» асосан ҳинд, Европа ва Америка филмлари намойиш этилган кинотеатрлар иши шариат қонунларига зид, деган хулосага келган.
Ёпилган кинотеатрлар орасида бир неча ўн йиллар олдин иш бошлаган тарихий «Ариана» кинотеатри ҳам бор. Бу Афғонистон пойтахтидаги энг қадимги кинотеатр эди.
"Ариана" 1992-1996 йиллардаги фуқаролар уруши даврида азият чеккан. «Толибон» ағдарилганидан кейин кинотеатр қайта қурилиб, 2004 йилда очилган.
Ходимлар кинотеатр қайта очилади деган умидда ишлашда давом этадилар, лекин уларга яна кўнгилочар фильмлар намойиш этишга рухсат берилади, деб ўйламайдилар.
"Кино жуда муҳим, усиз мамлакатда маданият бўлмайди. Фильмлар орқали биз бошқа мамлакатлар - Америка, Европа, Ҳиндистонни кўришимиз мумкин эди", - деди журналистлар билан суҳбатда "Ариана" ходимларидан бири.
Жорий йилнинг август ойида Кобул Толибон томонидан қўлга киритилганидан сўнг Афғонистоннинг ягона кинокомпанияси “Afghan Film”нинг биринчи аёл директори Саҳро Каримий Афғонистонни тарк этишга мажбур бўлди. У толиблар ҳукмронлиги остида хавфсизлигидан қўрқиб, эвакуация рейсларидан бирида Киевга учиб кетди.
Таъкидлаш жоизки, Афғонистонда ҳукмронлигининг биринчи даврида – 1996 йилдан 2001 йилгача ҳам «Толибон» кино саноати ва кинотеатрларни тақиқлаган эди.
1990 йиллар бошида Афғонистонда 43 та кинотеатр бўлган, улардан 23 таси Кобулда. 2020 йил декабр ҳолатига кўра, Афғонистон пойтахтида 4 та кинотеатр ишлаган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase