Абу Муслим
«Толибон» ҳаракати ХХРни Афғонистоннинг дўсти деб ҳисоблайди ва мамлакатни қайта қуришда ёрдам кўрсатиш бўйича Пекин билан тезкор музокаралар бошланишидан умид қилади, деди "Саут чайна морнинг пост" нашрига «Толибон» вакили Суҳайл Шахин.
Беш йил давомида Чеченистон ҳукумати республика бюджетидан «инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий таълим бўйича» чора-тадбирларга 22,7 млн рубл сарфлади, ҳисоблаб чиқди «Открытые медиа» давлат харидлари сайтининг маълумотлари асосида. Мос келувчи тендерлар ҳар йили Чеченистон республикасида инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман фаолиятини таъминлаш бошқармаси томонидан жойлаштирилади.
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ташқи ишлар вазирлари Тожикистон пойтахтида тўпланди. Икки кунлик учрашувнинг асосий мавзуси – НАТО кучларини олиб чиқиш билан Россия Федерациясида тақиқланган «Толибон» гуруҳи сўнгги 20 йил ичида ҳокимиятни эгаллашга ҳар қачонгидан ҳам яқинлашган Афғонистондаги вазият. Душанбедаги учрашув 16-17 июл кунлари бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитидан олдин бўлиб ўтмоқда.
«Толибон» нинг юқори мансабли етакчиларидан бирининг сўзларига кўра, «Толибон» Афғонистон шаҳарларида жанговар ҳаракатларда қатнашишни истамайди. Шу билан бир пайтда, минглаб оилалар жанговар ҳаракатлардан қўрқиб, ўз уйларини тарк этмоқда.
Хитой «Толибон»дан Янги ипак йўли қурилишига халал бермаслик ваъдасини олмоқчи
Хитой – Афғонистоннинг дўсти, унинг мамлакатни қайта тиклашдаги саъй-ҳаракатлари олқишларга сазовор. «Толибон» вакили Суҳайл Шахин SCMP нашрига шундай баёнот берди.
Афғонистондан «Толибон» қўлига асир тушган «спецназ»чилар тақдири ҳақида қарама-қарши маълумотлар келиб тушяпти. Айрим маълумотларга кўра, 20 дан ортиқ аскар отиб ташланган, жангариларнинг айтишича, тармоқда пайдо бўлган видеолавҳа – қалбаки ва расмий Кобулнинг аҳолини «Толибон» шафқатсизлиги билан қўрқитишга уринишдан бошқа нарса эмас.
Шимолий Америкада жойлашган ушбу мамлакатда жиноятчилик авжига чиқяпти.
Афғонистондаги низонинг тарқалиши хавфи Марказий Осиё давлатларини Москва билан яқинлашишга мажбур қилмоқда.
Покистон бош вазири Имрон Хон яқинда уйғурлар муаммоси бўйича Хитой версиясини очиқ қўллаб-қувватлади ва аҳолининг аксарияти мусулмонлардан иборат бўлган Шинжон провинциясида Хитой сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Бир гуруҳ фанатик кайфиятдаги яҳудийлар Исроил полициясининг ҳимоясида масжид ҳудуди бўйлаб ўтди.
Туркиядаги мухолифат ва айрим оддий фуқароларга НАТО кучлари ўз аскарларини Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган бир пайтда Кобулдаги аэропортни ҳимоя қилиш учун қолиш ғояси ёқмаяпти. «Толибон» турк ҳарбийларини куч билан сиқиб чиқариш билан таҳдид солаётган бир пайтда ҳукумат тарафдордори бўлган газета колумнисти ўқувчиларга нима сабабдан Туркия ушбу минтақада қолиши жуда муҳимлигини тушунтиришга қарор қилди.