Тарафдордори бўлган «Star» газетааси колумнисти Ресул Тосун (Resul Tosun) асосан Туркия мухолиффати томонидан янграётган турк ҳарбийларининг Афғонистондаги иштироки борасида танқидларга жавоб беради.
Таъкидланишича, Туркия ва Афғонистон ўртасида дипоматик алоқалар 1921 йилда ўрнатилган, Туркия элчихонаси Кобулда очилган биринчи дипломатик миссия ҳисобланади, Туркия Афғонистоннинг асосий давлат институтлари ривожланишида муҳим рол ўйнаган, Туркиянинг энг йирик ташқи ёрдам дастури (1,1 миллиард долларлик) Афғонистонга йўналтирилган, турк ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистон НАТО миссияси доирасида иштирок этяпти, ҳаттоки «Толибон» ҳам турк ҳарбийларига ҳужум қилишдан тийилиб турибди, Туркия Афғонистон марказий ҳукумати билан яхши муносабатда, афғон халқининг ҳурмати ва ишончини қозонган.
Афғонистонда бўлиш Яқин Шарқ геосиёсатида овозга эга бўлиш нуқтаи назаридан муҳим, дея хулоса қилади журналист.
Star (Туркия): Афғонистонда нима қилишимиз керак?!
Туркиядаги мухолифат ва айрим оддий фуқароларга НАТО кучлари ўз аскарларини Афғонистондан олиб чиқиб кетаётган бир пайтда Кобулдаги аэропортни ҳимоя қилиш учун қолиш ғояси ёқмаяпти. «Толибон» турк ҳарбийларини куч билан сиқиб чиқариш билан таҳдид солаётган бир пайтда ҳукумат тарафдордори бўлган газета колумнисти ўқувчиларга нима сабабдан Туркия ушбу минтақада қолиши жуда муҳимлигини тушунтиришга қарор қилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси
- АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо бўйича резолюцияга вето қўйиши
- Россиянинг сўнгги 30 йилдаги урушлари