close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Радикал-яҳудийлар Қуддусдаги мусулмон масжидларида провокацияларини тўхтатмаяпти

Бир гуруҳ фанатик кайфиятдаги яҳудийлар Исроил полициясининг ҳимоясида масжид ҳудуди бўйлаб ўтди.

Фанатик кайфиятдаги яҳудийлар Исроил полицияси ҳамроҳлигида босиб олинган Шарқий Қуддусдаги муқаддас ислом масжидлари – ал-Ақсо масжиди ҳудудига киришга уринишда давом этмоқда.
Қуддус Ислом фондлари бошқаруви хабар қилишича, 99 та фанат сешанба куни ал-Ақсонинг жанубий-ғарбий қисмидаги Баб ал-Мағриб дарвозаси (Марокаш дарвозаси) орқали масжид ҳудудиган кирган.
Бир гуруҳ фанатик-яҳудийлар Исроил полицияси ҳимоясида масжид ҳудуди бўйлаб ўтиб, сўнгра уни тарк этишди.
Фанатик кайфиятдаги яҳудийлар ҳаракатлари Қуддусда кескинлик юзага келтириб, тўқнашувларга олиб келмоқда.
Ал-Ақсо масжиди – мусулмонларнинг биринчи қибласи (намоз вақти қараб туриладиган томон).
Яҳудий кўчманчилари кўпинча ал-Ақсо ҳудудига бостириб киради, бир қатор яҳудий тарихчиларининг фикрича, ушбу масжид шоҳ Сулаймон ибодатхонаси харобалари устига қурилган.
1994 йил 26 октябрдаги Исроил ва Иордания ўртасидаги келишувга кўра, ал-Ақсо масжиди Қуддус Ислом фондлари бошқаруви тасарруфида.
Бироқ 2003 йидан бошлаб яҳудийлар маъмурият рухсатини писанд килмасдан, Исроилнинг бир тарафлама қарори доирасида полиция ҳамроҳлигида масжид ҳудудига бостириб киришни канда қилмаяпти.
Қуддус Ислом фондлари бошқаруви бундай ҳаракатларни "босқин" деб атамоқда ва мусулмонлар суверенитетининг бузилишига ишора қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase