Абу Муслим
АҚШ Афғонистондаги элчихонаси ходимларини эвакуация қиляпти.
Ато Муҳаммад Нур (дарий тилида عطا محمد نور; 1965 йил Балх вилоятида туғилган) — Афғонистон сиёсий арбоби, ўтмишда – Балх вилояти ҳокими (2004—2018). Афғонистоннинг энг бой одамларидан бири, Афғонистон тожикларининг асосий етакчиси, де-факто Афғонистоннинг бутун шимолий қисмини назорат қилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 6 август куни Гвинея Соғлиқни сақлаш вазирлиги ЖССТни ҳалокатли Марбург вирусининг биринчи тасдиқланган ҳолати ҳақида хабардор қилди.
Бугунги кунда 45 миллион кишига яқин бўлган пуштунлар асосан Покистон ва Афғонистонда, шунингдек, Эрон ва Ҳиндистонда яшайди. Анъанага кўра, улар яҳудий урф-одатларини сақлаб қолган Бану Исроилнинг йўқолган қабилалари ҳисобланади.
Ўқитувчиларга "бу ўтиб кетади" дейиш, ўқувчиларни ҳожатхона ва кийим алмаштириш хоналарини танлашда чеклаш тавсия этилмади
Бир неча кун олдин, биз ўқувчиларимиз учун хитойлик ҳамкорлар билан савдо қиладиган америкалик улгуржи савдогар инсайдини таржима қилиб бергандик.
Қозоғистонда илк исломий рақамли карта Tayyab ишга туширилди. Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, унинг афзалликлари орасида шариат қонунларига тўлиқ риоя қилиш, тезкор бепул чиқариш, бепул хизмат кўрсатиш, Apple pay ва Samsung pay орқали контактсиз тўловлар мавжудлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.
Касалликларни назорат қилиш марказларининг хабар қилишича, одатда тропикларда бўладиган мелиоидоз, деб номланган бактериал инфекция Қўшма Штатларда икки кишининг ўлимига олиб келган.
"Эмлаш даражасининг юқори эканлигига қарамай, Исроилда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда ва ҳукумат янги локдаун жорий қилиш эҳтимолини кўриб чиқяпти. Унинг санаси белгилаб қўйилган", - деб ёзади немис нашри Handelsblatt.
Афғонистонда ишлаётган Италиянинг Pangea инсонпарварлик ташкилоти президент Лука Ло Престининг хабар қилишича, «Толибон» жангарилари Кобул яқин келишди ва шаҳарни таъминлайдиган электр токини узиб қўйишди.
Бугун Сурия оммавий ахборот воситалари Латакия портидаги кема портлагани ва ёнғин чиққани ҳақида хабар тарқатди. Дастлабки хабарларга кўра, зарар кўрган кема авваллари Эрон нефтини Сурияга етказиб бериш учун фойдаланилган.
Нигер чегарасидаги тўрт қишлоқда бир вақтнинг ўзида уюштирилган бир қатор террорчилик ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар учун Малида уч кунлик мотам эълон қилинди.