close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қозоғистонда илк исломий рақамли карта ишга туширилди

Қозоғистонда илк исломий рақамли карта Tayyab ишга туширилди. Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, унинг афзалликлари орасида шариат қонунларига тўлиқ риоя қилиш, тезкор бепул чиқариш, бепул хизмат кўрсатиш, Apple pay ва Samsung pay орқали контактсиз тўловлар мавжудлигини кўрсатиб ўтиш мумкин.

Исломий молия тамойилларига мувофиқлик халқаро шариат кенгаши Shariyah Review Bureau (Саудовская Аравия), шунингдек, Қозоғистон мусулмонлар диний идораси томонидан тасдиқланди.
Мижозларнинг карталари бўйича қолдиқлар фоизли даромад олиш учун фойдаланилмайди, шунингдек, уларга фоизлар ҳисобланмайди. Картани Apple Store ёки Play Market да Tayyab дастурини ўрнатиб, бир дақиқада чиқариш мумкин. Apple Pay ва Samsung Pay ҳамёнларидан фойдаланиб, бутун дунё бўйлаб контактсиз тўловлар ва бир лаҳзадаги пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин. Зарур ҳолларда пластик картани етказиб беришга буюртма бериш мумкин.
Пулни тўрт валютада: Қозоғистон тенгеси, АҚШ доллари, евро, Россия рублида сақлаш мумкин. Дунёдаги исталган банкоматда нақд пул олиш мумкин.
Карта Bank RBK ва VISA тўлов тизими билан ҳамкорликда Қозоғистоннинг илк исломий молиявий технологияси Tayyab томонидан чиқарилган. Dubai Fintech Ventures венчур фонди Tayyab институционал инвесторларидан бири ҳисобланади.
«Сўнгги жаҳон трендларига мос келадиган молиявий функциялардан фойдаланиш қулайликларидан ташқари, биз фойдаланувчиларга исломий турмуш тарзи учун қулай бўлган сервис таклиф қиламиз. Масалан, фақат Tayyab дастурида сиз энг яқин масжид, намозхона ёки ҳалол-кафени топишингиз мумкин. Шунингдек, азон ва намоз вақти, қибла компаси, зикр ҳисоблагич, закот калькулятори ва бошқа кўплаб нарсалардан фойдаланиш имконияти мавжуд», - хабар қилади Tayyab бош ижрочи директории Данияр Успанов.
Tayyab илк исломий рақамли картасининг қўшимча хусусиятлари шундаки, у казинода, шунингдек, ҳар қандай қимор ва лоторея бизнеси муассасалари, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари сотиладиган магазинларда тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланмаган, бунда маҳсулотлар сотиладиган универсал магазинларга чеклов ўрнатилмаган. Карта бар ва тунги клублар учун товарлар ва хизматларга тўловлар учун мўлжалланмаган, лекин бунда кафе ва ресторанларга нисбатан чеклов йўқ, дея хабар қилади forbes.kz.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase