Мали муваққат Президенти Ассими Гоита ҳужумларни қаттиқ қоралаб, минтақада аксилтеррор операцияси бошланганини эълон қилди.
Гоита Твиттерда Мали халқи терроризмга қарши курашда қатъиятлироқ бўлиши кераклигини таъкидлади.
Президент, шунингдек, 48 нафар қурбон учун уч кунлик миллий мотам эълон қилди.
Душанба куни тунда қуролланган террорчи гуруҳлар Ансонго коммунасида тўртта қишлоққа ҳужумлар уюштирди.
Ҳужумлар натижасида Кару қишлоғида 17 киши, Диргуа қишлоғида 7 киши, Деотегуеф қишлоғида 14 киши ва Уатагуна қишлоғида 10 киши ҳалок бўлди.
Сахел минтақасидаги уч мамлакат – Буркина-Фасо, Мали ва Нигер – сўнгги йилларда ал-Қоида ва ИШИД билан боғлиқ гуруҳлар томонидан систематик ҳужумларга учраб келмоқда.
2013 йилдан бери Малида хорижий ҳарбий миссиялар жойлашганига қарамай, мамлакатдаги террорчилик ташкилотлари ҳужумларни амалга оширишда давом этмоқда.
Малида бир қатор қонли террор хуружларидан сўнг мотам эълон қилинади
Нигер чегарасидаги тўрт қишлоқда бир вақтнинг ўзида уюштирилган бир қатор террорчилик ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар учун Малида уч кунлик мотам эълон қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси