Шотландия ҳукумати ўзининг трансгендерлиги ҳақида маълум қилган болалар ва ўсмирлар билан мулоқот қилиш бўйича мактаблар учун қўлланма ишлаб чиқди. 12 август куни ҳужжат Шотландия ҳукумати сайтида эълон қилинди.
Қўлланмада инсон исталган ёшида трансгендер шахс сифатида «каминг-аут» қилиши мумкин эканлиги айтилган, шунингдек, ўқитувчи ва мактаб бундай шахсни қандай қилиб қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида маслаҳатлар берилган.
Ўқувчи ўзининг трансгендер эканлиги ҳақида унга маълум қилган ўқитувчи ўқувчига ишонч билдиргани учун миннатдорчилик аййтиши; унинг сўзларини тинглаши ва бирор жиҳатдан ёрдамга муҳтожлигини сўраш; унга нисбатан қайси ном ва олмош яхшироқ ишлатилишини аниқлаб олиш тавсия этилади (Яъни, унга бола ёки қиз каби мурожаат қилишни сўраб олиш). Болага "бу ўтиб ўтади" каби сўзларни айтиш ёки ҳеч кимга унинг розилигисиз-ҳатто ота-онасига ҳам «кауминг-аут» ҳақида маълумот бериш тавсия этилмайди.
Қўлланмада айтилишича, Шотландияда эркаклар учун ҳожатхона ва кийим алмаштириш хоналаридан фақат эркаклар, аёллар учун мўлжалланган ушбу жойлардан эса фақат аёллар фойдаланиши мумкин эканлиги белгилаб қўйилган биронта қонун йўқ. Шундай экан, трансгендер ўқувчилар ўзлари учун қулайроқ бўлган ҳожатхона ва кийим алмаштириш хоналаридан фойдаланиши мумкин. Иложи бўлса, мактаб гендер-нейтрал ҳожатхона ва кийим алмаштириш хоналарини жиҳозлаши керак.
Қўлланмада бошқа маслаҳатлар ҳам санаб ўтилган. Агар мактаб формаси кийиш шарт бўлса, унинг гендер-нейтрал вариантини ҳам жорий қилиш тавсия этилади. Мактаб дискотекаларида ёшларни улар ким билан рақс тушиши мумкинлиги борасида чекламаслик керак. Жисмоний тарбия дарсларида, агар болалар жинси бўйича жамоаларга ажратиладиган бўлса, трансгендер ўқувчиларга ўзлари истаган жамоага қўшилиш имконияти берилиши лозим. Болаларга транс-шахслар орасидаги ролли моделлар ҳақида, масалан, «Матрица»га режиссерлик қилган опа-сингил Вачовски ҳақида гапириб бериш мумкин.
Шунингдек, ўқитувчиларга ва мактабларга трансгендер ўқувчилар кўпроқ таъқиб қилинишини ҳисобга олиш, бундай ҳолатларни аниқлаш ва уларга қарши курашиш тавсия этилади. Транс-шахсларга қарши фикр билдирган шахслар (бошқа ўқувчилар, ота-оналар ёки ўқитувчилар бўлишидан қатъи назар) билан суҳбатлашиш, хавотирлар сабабларини аниқлаш ва бартараф қилишга ҳаракат қилиб кўриш лозим. «Умуман олганда, мактабнинг реакцияси барча ёшлар учун тенглик нуқтаи назарида ифодаланиши керак», — дейилади ҳужжатда.
Шотландия ҳукумати томонидан тақдим этилган қўлланма LGBT Youth Scotland — ЛГБТ-жамоа вакиллари бўлган ёшларга ёрдам кўрсатиш миллий ташкилоти тавсиялари асосида ишлаб чиқилган. У мажбурий эмас ва трансгендер ўқувчиларни ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқлари риоя қилинишини таъминлаш учун яратилган: 2017 йил ўтказилган тадқиқот бундай болалар ва ўсмирларнинг 82%и мактабда тақиб қилингани, 27%и эса шу туфайли ўқишни ташлаб кетганини кўрсатди.
«Аминманки, ушбу қўлланма гендер тенглиги борасидаги ишлар билан уйғунликда мактабларга ҳар бир ўқувчи учун хавфсизлик, қадр-қиммат ва ҳурмат кафолатланадиган, ҳар бир ўқувчи ўз салоҳиятини амалга ошира оладиган муҳит яратишга ёрдам беради», — дейди Шотландия ҳукуматининг таълим ва касбий тайёргарлик масалалари бўйича котибаси Ширли-Энн Сомервилл қўлланмага кириш сўзида.
Ҳужжат буюк Британияда турли хил реакцияга сабаб бўлди. Daily Маил таблоиди «Шотландия ўқувчиларга тўрт ёшидан бошлаб ота-она розилигисиз жинсини ўзгартириш имконини беради» сарлавҳаси билан чиқди, анти-транс риторикаси билан машҳур бўлган For Women Scotland феминистик гуруҳ эса, Шотландия органлари ҳаракатларини «хавфли мафкурани тарғиб қилиш» деб атади. Шу билан бирга, ЛГБТ жамоасининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва жинсга асосланган зўравонликка қарши қатор бошқа жамоат ташкилотлари Шотландия ҳукумати томонидан берилган тавсияларни маъқуллади.
2019 йил учун маълумотларга кўра, Шотландиядаги давлат мактабларида қарийб 698 минг ўқувчи таҳсил олган. Маълум бўлишича, улардан камида 200 нафари транс-шахс сифатида «каминг-аут» қилган.
Шотландия ҳукумати трансгендер ўқувчилар билан мулоқот қилиш бўйича қўлланма ишлаб чиқди
Ўқитувчиларга "бу ўтиб кетади" дейиш, ўқувчиларни ҳожатхона ва кийим алмаштириш хоналарини танлашда чеклаш тавсия этилмади
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Жамият
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси