close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

АҚШда ушбу минтақада бўлиши мумкин бўлмаган ноёб тропик касаллик пайдо бўлди

Касалликларни назорат қилиш марказларининг хабар қилишича, одатда тропикларда бўладиган мелиоидоз, деб номланган бактериал инфекция Қўшма Штатларда икки кишининг ўлимига олиб келган.

Ҳа, дунёнинг қолган қисми коронавируснинг Delta варианти жазаваси билан овора бўлиб турган бир пайтда «орқа эшик»дан ноёб тропик касалликнинг янги ҳолатлари кириб келди, - деб ёзади The Hill.
Уитор касаллиги деб ҳам аталадиган мелиоидоз одатда Жанубий-Шарқий Осиёда ва Шимолий Австралияда учрайди. Ҳисоботда айтилишича, бактериялар «ифлосланган сувларда ва тупроқда учраши, ҳайвонлар орасида ҳам, касаллик манбаси билан мулоқот қилганда одамлар орасида ҳам мумкин». Касаллик қўзғатувчи кўпинча теридаги шилинган жойлар орқали ўтади ва ичкарига киради.
CDC АҚШ да тўртта касаллик ҳолатини қайд этиб, шундан иккитаси ўлим билан якун топган. Бир воқеа Канзасда, бошқаси Джорджияда, учинчиси эса Техасда рўй берган. Натижада касаллик қўзғатувчини синаш учун 100 та тупроқ ва сув намуналари олинди, лекин уларнинг ҳеч бири ижобий натижа бермади. Ҳеч қандай қўшимча маълумот билдирилмади.
Соғлиқни сақлаш вакилларига инфекцияни «импорт маҳсулотда ёки импорт қилинган маҳсулот ингридиентларида, масалан, озиқ-овқат, ичимликлар ёки дори-дармонларда» кўрсатиш буюрилган, деб ёзади The Hill.
CDC мелиоидоз ҳолатлари ҳақидаги баёнотида айтиладики: «CDC клиницистлардан – беморнинг АҚШ ҳудудидан ташқарига чиққани ёки чиқмаганидан катъи назар – оддий антибиотикларга реакцияси бўлмаган исталган ўткир бактериал инфекцияни кузатиш ва мелидиозни ҳисобга олиш сўралади. CDC шунингдек, клиницистлардан болаларда ва илгари соғлом бўлиб,  мелиоидоз риск омиллари бўлмаган одамларда мелиоидозни инкор қилмаслик ҳам сўралади».
«Гарчи соғлом одамлар мелиоидоз билан касал бўлиши мумкин бўлсада, қўшимча касалликлар касаллик рискини ошириши мумкин», – деб ёзади CDC. «Асосий риск омиллари диабет, жигар ёки буйрак касаллиги, саратон ёки иммунитет тизимини заифлаштирадиган бошқа ҳолатлар ҳисобланади. Мелиоидозга чалинган кўплаб болаларда риск омиллари йўқ».
Мелиоидозга фақат Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари тупроқларида яшайдиган Burkholderia pseudomallei бактерияси сабабчи бўлади. Бу касалликни, масалан, қоқшол каби, одамдан юқтириб олиш мумкин эмас. Дастлаб микроб одамга ёки тупроқдан, ёки ифлос сувдан тушади ҳамда сепсис ёки пневмонияга олиб келади. Шу сабабли Хитога келган америкалик осонгина ўлат юқтириб олиши мумкин, лекин АҚШ га келган хитойлик ҳатто бутун Американи пиёда айланиб чиқадиган ва ҳар битта шлагбаумни ўпиб чиқадиган бўлса ҳам бу касалликни юктириб олмайди. Демак, касалликни аниқлашда ғалатилик ҳам шунда.
Иккинчи ғайриодатий жиҳат шундаки, Burkholderia pseudomallei бактериялари барча справочникларда Билл Гейтс улар ҳақида жуда кўп гапирган биотерроризм эҳтимолий объектлари сифатида қайд этилган.
Учинчи ғайриодатий жиҳат – бу ҳақида CDC норасмий хабари. Бюрократия ҳамма жойда бир хил ишлайди ва бюрократлар, худди барча меҳнаткашлар каби, раҳбарият уларни кўмиб ташлайдиган ортиқча ишлар ва бошоғриқлардан ҳимоя қилишга уринади. Шунинг учун, ҳеч ким ҳеч қаерга битта фавқулодда вазият ҳақида хабар бермайди - улар ҳеч нарса бўлмагандек, уларни бости-бости қилишга ҳаракат қилишади. Лекин бости-бости қилмай, қоғоз ёзишни бошлашган бўлса, демак, у ерда икки киши эмас, балки бироз кўпроқ одам касал бўлган. Ёки шундай - ваҳима уйғотиш вазифаси қўйилган бўлиши мумкин.
Умуман олганда, биз вазиятнинг туб моҳиятини билмаймиз, лекин биотерроризмни ҳам истисно қилмаймиз, шунинг учун биз ўқувчиларимизга ўзларини худди мелиоидоз қўзғатувчиларини душманлари самолётлардан пуркаб, сув ҳавзаларига ташлашни бошлаганидек тутишни тавсия қиламиз. Яъни, сиз ҳамма нарсани эҳтиёткорлик билан ювиш ва кўчада олинган ҳар қандай кичик жароҳатни, худди қоқшол учраши мумкин бўлганидек, даволаш керак.
Бундан ташқари, Қўшма Штатларда мелиоидозни кашф этган одамлар яқинда бошқа нарсаларни кашф этишини истисно қилмаймиз, шунинг учун биз воқеалар ривожини кузатамиз.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Саломатлик
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase