"Яқиндагина бутун дунё Исроилга ҳайрат билан қараётган эди, қайд қилади журналист Пьер Хойманн. – Кичкинагина мамлакат нафакат етарли миқдорда вакциналарга буюртма бериб, узоқни кўзлаган бўлиб чиқди. Балки логистикада тегишли чоралар кўриб, ҳукумат аҳоли ўртасида эмлаш ишларини бошқа исталган мамлакатдан кўра тезроқ амалга оширганди".
"Исроил апрелдаёқ иқтисодиётини тўлиқ тиклаб олган илк мамлакатга айланди. Мажбурий ниқоб тақилиши бекор килинди, театр ва кинотеатрлар, бассейн ва фитнес-марказлар яна очилди. Вирус устидан тез ғалаба қозониш агар мумкин бўлса – айнан Исроилда бўлиши мумкин, деган тасаввур уйғонганди".
"Энди эса, орадан олти ой ўтгач, умидсизлик ортмоқда. Бир неча ҳафтадан буён касалланиш ҳолатлари сони тез ўсиб бормоқда. Ҳукумат нохуш сценарийларни эълон қилмоқда. Коронавирус касали билан шифохонага ётқизилган беморлар сони ҳар ўн кунда икки баравар кўпаяди, дея огоҳлантирмоқда у. Тўрт ҳафта ичида уларнинг сони 4,8 минг кишига етиши мумкин, уларнинг ярмида касалликнинг оғир кечиши кутилмоқда", - дейилди мақолада.
"Вируснинг тарқалишини тўхтатиш учун ҳукумат чекловлар жорий қилди. У, шунингдек, 60 ёшдан ошган ва икки марта эмланган одамларни учинчи марта эмланишга даъват қилиб, кенг кўламли PR-кампания бошлади".
"Ҳукумат жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларида «яшил паспорт»дан фойдаланишни кенгайтирди. (...) Хусусий ва оммавий тадбирлар учун яна қатнашчилар максимал сони бўйича чекловлар амал қилмоқда. Эпидемияни тўхтатишнинг сўнгги варианти сифатида ҳукумат яна тўлиқ локдаун ҳақида гапиряпти. Шу тариқа у мана шу пайтгача эмлашдан бош тортганларни ишонтирмоқчи", - дейди Handelsblatt.
"Агар локдаун жорий қилинадиган бўлса, у бошланиши мумкин бўлган сана белгилаб қўйилган: сентябрнинг бошлари, яхудийларнинг янги йил ва Йом Кипур байрамлари бошланадиган кунлар. Бу пайт анъанавий равишда оилалар биргаликда тўпланади. Байрам кунлари локдаун нафақат касалликни юқтириш занжирини узиши мумкин. Молия вазирининг сўзларига кўра, унинг афзаллиги иқтисодиёт учун салбий оқибатларни пасйтиридан ҳам иборат".
"Бугунги кунга келиб 9,4 млн фуқаронинг 58%дан ортиғи тўлиқ эмланган эканлиги сабабли эмлашдан бош тортаётган кишилар янги касалланганлар сонининг ўсиши шароитида ўзларини ҳақ, деб ҳисобламоқда. Уларнинг сўзларига кўра, ҳимоя бошида эълон қилинган даражада бўлиб чиқмади. Дарҳақиқат: кеча, пайшанба куни, деярли 6 мингта янги ҳолат қайд этилди. (...) Исроилда ўтказилган бир тадқиқотга кўра, эмлашдан кейин иммунитет фақат бир неча ойга кафолатланади. Бироқ эмлаш бефойда эмас, таъкидлайди мутахассислар".
"Соғлиқни сақлаш вазирлигининг июл ойи охирида эълон қилинган Biontech/Pfizer вакцинаси самарадорлигини бўйича хабарига кўра, касалхонага ётқизиш ва оғир асоратларнинг олдини олиш борасида вакцина самарадорлиги, коронавируснинг дельта-варианти тажовузкорлигига қарамай, мос равишда 88% ва 91% ни ташкил қилади. Бироқ касалликни юқтириб олишдан ва енгил асоратлардан ҳимоя 40% гача пасайган", - дейилади мақолада.
"Нима бўлганда ҳам, эмланганлар эмланмаганлардан «5-10 баравр яхшироқ ҳимояланган» дейди Бен-Гурион университети Превенти тиббиёт институти раҳбари Надав Давидович. COVID-19 вакцинасининг иккала дозасини олганлар орасида касалликнинг оғир шакли ривожланиш хавфи эмланмаган кишиларга қараганда анча паст, дея таъкидлайди у. Эмланмаган 60 ёшдан ошган одамлар орасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги 100 минг бемор орасида 85 нафарга яқинида касалликнинг оғир кечишини қайд этган. Тўлиқ эмланганлар орасида худди шу ёш гуруҳида шифокорлар фақат 16 та оғир ҳолат ҳақида хабар қилган".
"12 июлдан бошлаб Исроилда иммунитет тизими жуда заифлашган одамлар учун такрорий эмлаш ўтказилмоқда. Петах-Тиквадаги Рабин тиббиёт марказидаги «Бейлинсон» касалхонасида ва «Клалит» тиббиёт ташкилотида ўтказилган тадқиқотларнинг дастлабки натижалари, дарҳақиқат, иммунитети заифлашиб беморларга коронавирусга қарши вақцинанинг учинчи дозасини киритиш уларнинг организм антителалар ишлаб чиқариш қобилиятини сезиларли даражада оширади, деб кўрсатди".
"Бироқ, ОАВ берган хабарларга кўра, соғлиқни сақлаш вазирлигининг ички маълумотлари шуни кўрсатадики, 14 киши бустерли эмлашдан кейин COVID-19 юқтириб олган. Агар бу рақамлар йирикроқ танлама гуруҳларда ҳам тасдиқланадиган бўлса, улар қайта эмлаш самарадорлиги борасида шубҳаларни кучайтириши мумкин. Исроил бустерли эмлашни биринчи бўлиб бошлаган мамлакатдир", - деб ёзади Handelsblatt.
Эмлаш бўйича чемпион саналган Исроилда касаллик тарқалиши кўпайди
"Эмлаш даражасининг юқори эканлигига қарамай, Исроилда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашмоқда ва ҳукумат янги локдаун жорий қилиш эҳтимолини кўриб чиқяпти. Унинг санаси белгилаб қўйилган", - деб ёзади немис нашри Handelsblatt.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Саломатлик
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси