close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
09.11.2018 04:44

Ўзингизга ўзингиз бир бора бўлсада, нега одамлар Исломни қабул қилишяпти, деган саволни берганмисиз? Одатда бу динга қизиқиб кўришади, сўнгра унинг аҳкомлари билан танишишади ва шундан сўнг кейинги қадамни босиш — шаҳодат келтириб, Исломни қабул қилишдан уларни ҳеч нарса қайтара олмайди. Биз масаланинг асл моҳиятини очиш мақсадида саккиз саволдан иборат онлайн-сўров ўтказдик.

09.11.2018 00:06

Миллиондан ортиқ исроиллик мусулмон энди Маккага ҳаж зиёратини амалга ошира олмайди. Саудия Арабистони ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Қайд этилишича, аввалроқ исроиллик мусулмонлар 1978 йил қабул қилинган қонундаги Урдунда вақтинчалик паспорт олиш, сўнгра у билан Саудия Арабистони ҳудудига кириб келишга имкон берадиган «туйнук»дан фойдаланарди.

08.11.2018 19:35

Замонавий рус миллатчилиги СССР парчаланиб кетгунга қадар шаклланган иккита - совет-коммунистик ва анъанавий-«ватанпарварлар» субмаданиятидан келиб чиқади (бу фарқ Алексей Зудиннинг таҳлилий шарҳида асослаб берилган). Сўнгги ўн беш йилликда рус миллатчилигининг эволюцияси совет-коммунистик ва анъанавий-«ватанпарварлар» субмаданиятлари мусобақаси, уларнинг бир-бирини танқид қилиши, яқинлашишга ҳаракатлари, шунингдек, уларнинг ички дифференциацияси билан белгиланади.

08.11.2018 06:31

Қуръони каримда Мусо алайҳиссалом ва Фиръавн ўртасидаги можаро ҳамда унинг бани Исроилга қилган зулми батафсил зикр қилинган. Бундан ташқари, Қуръони каримда қадимги Миср тарихига оид маълумотлар бор. Энг қизиғи, мазкур маълумотлар тарихчи ва археологлар тарафидан яқинда тўлиқ тасдиқланди.

08.11.2018 06:09

Ўзининг “Ҳижоб яҳудийлар ва христианларнинг анъаналарида” деб номланган китобида раввин (яҳудийлар руҳонийси) – доктор Менахим М. Брайер, илгариги раввинлар томонидан ёзилган китобларга асосланган ҳолда, яҳудий жамиятидаги аёллар фақат кўзидан ташқари бутун юзини беркитиб ҳижоб (ниқоб) кийган давр бўлганлигини айтади (Menachem M. Brayer, The Jewish Woman in Rabbinic Literature: A Psychosocila Perspective (Hoboken, N.; Ktav Publishing House, 1986) стр. 223).

08.11.2018 04:40

Жониворлар орасида икки ҳашаротнинг уруғ қўйиш жараёни диққатингизни тортади. Пашшадан каттароқ ҳашарот пашшани тутиб олади. Ана ҳозир ейди, деб хаёл қилиб турсангиз, кичик пашшани қисиб олган бу йирик ҳашарот уни емайди. Питирлаётган пашша тинчиб қолади. Пашша қаноти остига йирик ҳашарот уруғ қўяди. Уруғ қўйиб бўлгач, ҳеч нима бўлмагандек бошқа жойга учиб кетади.

08.11.2018 04:34

Эволюция (тадрижий ривожланиш) назарияси илмий фан ёки ундай эмаслиги ҳақидаги тортишувлар кун тартибидаги масала бўлиб қолмоқда. Ҳар ким бу борада ўз фикрини баён қилишга уринади. Биринчи навбатда, қуйидагини аниқлаб олиш лозим. Эволюция назарияси борми? Бу назариями? Бу фалсафий дунёқарашми? Ёки бу эътиқодми? Унинг илмий аҳамияти нимада?

07.11.2018 21:08

1922 йилда машҳур палеонтолог, Америка табиати тарихий музейи директори Файрфилд Осборн билан Хород Ж. Гуклар ғарбий Небрасканинг Snake Gook дарёсининг ўзанларидан плиоцена даврига оид бир фосил (тошга айланган) озиқ тиши топилганлигини маълум қилдилар. Баъзи обрўли олимлар, бу тиш шимпанзега ёки инсонга тегишли, деган фикрни илгари сурдилар.

07.11.2018 20:59

Мунтазам равишда хорижий хабарларни, хусусан Европага оид янгиликларни кузатиб бораётган одам, динга оид янгиликлар асосан икки ҳолатда ёритилаётганига гувоҳ бўлади: ё Рим Папаси ўзининг баъзи бир бузуқ патологияга мубтало бўлган шаҳватпараст руҳонийлари (педофиллар) учун ҳисобот бераётган бўлади, ёки “Ислом хавфи” ҳақида сўз бораётган бўлади.

07.11.2018 16:15

Ўсиш гормонининг аҳамияти. Чўчқа гўшти таркибида яллиғланиш, гипертрофия ва тўқималар бўртиши жараёнлари (акромегалия, семириш, патологик, жумладан, хатарли катталашувлар) ривожланишига сабабчи бўладиган катта миқдордаги ўсиш гормонлари бор.

07.11.2018 10:04

Ҳеч қачон бирон жойда ишламаган ҳуқуқшунос, жуда кам тиражли газеталарнинг мухбири, маълумоти тугалланмаган олий, террорчининг укаси, Россияда яшашни истамаган муҳожир, китобларнинг ярмида Маркс ва Энгелсни мақтови, ярмида эса бошқаларнинг ҳақоратидан иборат ёзувчи, бир вақтнинг ўзида иккита хотин билан яшовчи шаҳватпарст.

07.11.2018 03:03

Замонавий жамият онгига атеизмнинг таъсири ошиб бораётгани рост.  Бугунги кунимизда атеизмнинг тарқалиши ва уларнинг нега оммалашаётгани сабабларига алоҳида диққат қилиш керакми ёки йўқ, билмадим. Аммо, бу нарсаларга сабаб бўлаётган объектив омиллар ҳақида бир оғиз гапириб ўтиш керак. (Масалан, анъанавий динлар, баъзи уламоларнинг обрўлари тушиши, ва динни ёмон отлиқ қилиш кампаниялари каби нарсалар шулар жумласидандир).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase