close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуллик

Ҳар бир мамлакатнинг қулликка қарши ўз қонуни бор. Бироқ экспертларнинг тан олишича, қуллик, гарчи янгича шаклга қамраган ҳолда бўлсада, ҳозирги пайтда ҳам давом этмоқда ва ушбу мақола қуллик мавзусини қисқача муҳокама қилишга бағишланади.

БМТ томонидан қўлланадиган қуллик таърифлари

Қулнинг учта асосий белгиси бор: унинг шахси бошқа бир кишининг мулки ҳисобланади, унинг эрки хўжасининг ихтиёрида, у меҳнат қилишга мажбур қилинади.[1] Халқаро ҳамжамияти қулликни инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг хунук шаклларидан бири сифатида қоралайди. 1926 йилги Қуллик ҳақида конвенцияда берилган классик таъриф қуйидагича: «Қуллик бу – шахснинг шундай ҳолати ёки вазиятики, унга нисбатан баъзи ёки ҳамма ваколатлар амалга оширилади, “қул” сўзи остида эса шундай ҳолат ёки вазиятда турган шахс тушунилади.[2] 1956 йил қулликка яна бир нечта таъриф қўшилди: қарздорлик асорати, крепостной ҳолат, мажбурий никоҳ, аёлларни бериш, аёллар ва болаларнинг эксплуатация мақсадида бошқа шахсга мерос бўлиб қолиши.[3]

Библияда қулликнинг илдизлари

Библияда, яъни Тавротда ҳам, Инжилда ҳам қуллик маъқулланади.[4]
Библияда айтилишича, кунлардан бир кун Нуҳ уйғониб, ўғилларидан бири Хом уни яланғоч ҳолда кўрганлигини билиб қолади. Нуҳ қулоқсиз ўғлини, Ханааннинг барча авлодларини, Хомнинг ўғлини қуйидаги сўзлар билан лаънатлайди: «Қулларнинг ҳам қули бўлсин акаларига!» (Ибтидо, 9:25). Таъкидлаш жоизки, бу воқеани ёки шунга ўхшаш бирон нарсани Қуръондан ёки Расулллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам сўзларидан топиш мумкин эмас.
Насронийларда қадимги нақллардан бирига кўра, Хом – қора танли Африка халқларининг отаси, Сом – семитларнинг (жамладан, араблар ва яҳудийларнинг) отаси, Ёфас эса – қолган одамларнинг отаси. Шундай қилиб, Библиядан ушбу ҳикоя оқ танлилар ирқини бошқа барча ирқлардан юқори қўяди, қора танли ирқни эса уларнинг хизматкори қилиб белгилайди.[5]
«Библиядаги бу ҳикоя кўп асрлар давомида қора танлилар қуллигининг асосий асосларидан бири бўлиб келган».[6] Яқинда Жанубий Африкадаги Ислоҳотчилар черкови оқ танлиларнинг қора танлилар устидан ҳукмронлик қилиш «ҳуқуқи»ни қўллаб-қувватлаш учун ушбу оятни ҳавола қилиб келтирди.
Қуллик Библияда буюрилган ўнта амрда икки марта ёдга олиб ўтилади [7], лекин Қуръонда буюрилган ўнта амрда бирон марта эсга олинмайди.
Левит 25:44-46 (Таврот, яҳудийларнинг муқаддас китобларидан бири) – Библия қулликни тасдиқлаш учун фойдаланадиган асосий матндир. Унга кўра, Худо яҳудийларга айтади: «Сенинг қулинг ва чўринг сенда бўлиши учун, қул ва чўриларни атрофингиздаги халқлардан сотиб олинг… уларни ўғилларингизга мулк каби мерос қилиб қолдиришингиз мумкин; уларга қуллар сифатида абадий эгалик қилинг».
«Худо ўз муҳаббати учун танлаб олган» ва «тақводорлар отаси» бўлган Иброҳим алайхиссалом (Ибтидо 12:50), унинг уйида туғилган 318 қулни қуроллантирди (Ибтидо 14:14), уларни ўз мулки рўйхатига киритди (Ибтидо 12:16, 24:35-36) ва ўғли Исҳоққа бириктириб қўйди (Ибтидо 26:13-14). Библияда айтилишича, Иброҳимга фотиҳа берди ва унинг қуллари сонини кўпайтирди (Ибтидо 24:35). Иброҳим даврида фаришта унинг чўриси бўлган Ҳожарга Саранинг ёнига қайтишни айтади. Фаришта дейди: «Бекангнинг ёнига қайт, унга итоат эт, — деди Эгамизнинг фариштаси Ҳожарга» (Ибтидо 16:9).
Худонинг буйруғи билан Ёшуа қуллар сотиб олди (Исо Навин 9:23), худди шу тарзда Довуд (Подшоҳлар китоби 1 8:2,6) ва Сулаймон ҳам йўл тутади (Подшоҳлар китоби 9:20-21).
Библияда бегуноҳ ва тақводор деб аталган Аюб «буюк қулдор» эди. Қаранг Аюб китоби 1:15-17, 3:19, 7:2, 31:13, 42:8, бу ерда у ўз қуллари ҳақида гапиради.[8]
Исо Масиҳ ҳам, Библияга кўра, қулликни мақбул деб ҳисоблаган. Замонавий Инжилда қулликни Исо Масиҳ билан боғлайдиган биронта сўз келтирилмаган. Исо Масиҳ қулларни қарши олган (Лука 7:2-10, 22:50 ва ҳ.к.) ва қуллар ҳақида ривоятлар айтган (Матфей 13:24-30, 18:23-35, 22:1-14, Лука 12:25-40, 14:15-24 ва ҳ.к.), лекин ҳеч қачон қулликка қарши гапирмаган. Кейинги мақолада Ислом пайғамбарлари қуллар ҳақида нималар дегани билан таққосланг.
Етмишта ҳикоянинг айримларида қулликни тўғридан-тўғри қўллаб-қувватлаш ҳақида гапирилади. Улар қулларга ўз тақдирини қабул қилишини айтган ва қулдорларга қулларга нисбатан марҳаматли бўлишни айтган (1 Послание к коринфянам 7:20-21, Послание к Ефесянам 6:5-9, Послание к Колоссянам 3:22-25, Первое послание к Тимофею 6:1-2, Послание к Титу 2:9-10,  Послание к Филимону 10-18, 1 Книга Петра 2:18-19). Тимофейнинг биринчи китоби қулларни ўз тақдирини қабул қилиш ва хўжаларига бўйсунишга ўргатади, чунки «Исо Масиҳ» шундай васият қилган.
Ўтган асрнинг охирларигача кўпчилик насронийлик тадқиқотчилари ва илоҳият мутахассислари Библия қулликни маъқуллаган деб ишониб келган. Бу рўйхатга Августин, Фома Аквинский, Лютер, Кельвин ва бошқаларни киритиш мумкин.[9]
1835 йил Ғарбий Виржиния Пресвитериан Синоди қулларни озод этишни истаган ҳолда бу йўналишни кескин танқид қилди ва буни «Худонинг каломи соф маъноси»га қарши нақл деб атади.[10]
1845 йил БМТ Бош Ассамблеяси Пресвитериан ҳисоботи хулоса қиладики, қуллик «Худонинг Каломи энг содда қилиб ёзилган шакллари»га асосланган.[11] 1861 йил Нью-Йорклик яҳудий раввин Доктор Рафалл қулликни ҳимоя қилиб чиққан ҳолда «Библияда қулликка нигоҳ» номли машҳур очерк ёзган.[12] 1957 йил Вестминстер Илоҳиёт Семинарийсидан Джон Мюррей [13] аввалгидек, Библия қуллик институтини қўллаб-қувватлайди, насронийлик тадқиқотчилари эса Библияни ўз тушунишларида ҳақлар деб айтган.

АҚШ Конституциясида қуллик

АҚШ Конституциясининг биринчи моддасида (иккинчи секция, учинчи абзац) «бешдан уч муросаси»ни учратиш мумкин. У қулни 3/5 фуқаро сифатида ҳисобга олишга имкон берган. Штатдаги қуллар сони сайловлар вақтида ҳисобга олинган, лекин эркин шахслар сони сифатида эмас. Битим жанубий штатларга аҳоли сонини белгилашда эркин фуқаролар сонига қуллар умумий сонининг бешдан уч қисмини қўшиш ҳуқуқини берган.
Ҳакамлик битими (Третейский компромисс) бу – Конгрессга 20 йил давомида қуллар билан савдо қилишни тақиқлаган, қулдорлар манфаатларини ҳимоя қилган 1787 йилги Конституция конвенцияси битимидир. Ҳакамлик битими Қўшма Штатлар ҳудудида қулларни кўпайтиришни рағбатлантирган ҳолда қуллар олиб киришни ва жанубда кимошди савдоларида қуллар сотишни тўхтатган.

АҚШда Фуқаролик урушидан кейинги даврда қуллик [14]

Фуқаролик уруши қисман қулликка қарши курашга йўналтирилганди. Уруш пайти президент Авраам Линкольн исёнчи штатларда қулларга эркинлик берган «озод қилиш ҳақида фармон» чиқарди. 1865 йил шимолликларнинг урушда ғолиб чиқиши АҚШда қонуний қулдорликка барҳам берди.
Жанубда қўлланган қуллик қора танлилардан ўз ҳуқуқлари ва келажаги устидан назорат ҳуқуқини олиб қўйган, улар абадий қул бўлиши лозим бўлган, уларнинг фарзандлари қулликда туғилган, умумий таълим олиши тақиқланган, кичик итоатсизликлар ҳам қаттиқ жазоланган, болалар сотиб юборилганда оилалари парчаланган, аёллар эса беадабларча эксплуатация қилинган. Америкада ирқчилик асосида эксплуатация тизими қулларни инсонларга хос бўлган ҳамма нарсдан маҳум қилишга, улар билан худди ўргатилган ҳайвонлар каби муносабатда бўлишга қаратилганди. Америкада қуллар уларнинг танаси рангига қараб маркаланарди. Бу борада америка қулдорлик тизимини америка дини қўллаб-қувватларди: Библия насронийларга қуллар уларга тенг одамлар эмас, балки Худо уларни бошқа одамларнинг паст навли хизматкорлари сифатида белгилаган Ханаан авлодлари деб айтарди.[15]

Қуллик ҳозирги пайтда

Қонунийлаштирилган қуллик, эҳтимол, барҳам топган, лекин қуллик институтининг ўзи турли номлар остида ҳамон мавжуддир. Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ қўмитасининг таъкидлашича: «Қуллик инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ бўлган, бутун дунёда низолар юзага келтирган, ҳамон давом этаётган илк муаммодир».[16] АҚШ давлат департаменти ҳам «замонавий қуллик» мавжудлигини тан олади.[17]
Бундан 4000 йиллар олдинги ҳолат билан таққослаганда ҳозирги кунда қуллар анча арзон туради. 1850 йил битта қул ҳозирги нархларда тахминан $40,000 туриши мумкин бўлган. Эндиликда эса битта қул 30-90 доллар туради. Энг тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозир дунёда қул саналиши мумкин бўлган 27 миллионга яқин киши мавжуд бўлиб, бу инсоният тарихида кузатилган кўрсаткичлардан каттадир.[18]
«АҚШ ҳукумати ҳисоботига кўра, Қўшма Штатларда ҳар йили 14 000 дан 17 500 кишигача одам савдоси қурбонига айланмоқда. Аксарият ҳолларда улар фоҳишалик билан шуғулланади, маиший ҳаётда қулликда ёки қишлоқ хўжалик ишлари билан шуғулланади. Ҳар бир фурсатда 52 000 дан 87 000 кишигача қулликда бўлиб турибди. БМТ ҳисоботларига кўра, одам савдосидан олинадиган фойда уюшган жиноятчиликнинг даромад манбалари орасида гиёҳвандлик воситалари билан савдо ва қурол савдосидан кейин учинчи ўринда туради»[19].

------------

[1]Определение взято из книги Д.Б. Дэвиса  «Проблема рабства в западных культурах» (Издательство Cornell University Press, 1966), 31.
[2] (http://www2.ohchr.org/english/law/slavery.htm)
[3] (http://www2.ohchr.org/english/law/slavetrade.htm)
[4]Статья о рабстве в Старом и Новом Заветах в Новом Библейском Словаре (2 издание, Лондон: издательство IVP, 1986), 1121-1125.  Стоит отметить, что Новый Библейский Словарь придает особое значение Евангелию.
[5]Гриффит Томас, Книга Бытия: Религиозные записи (Гранд Рапидс: Eerdmas, переиздание 1953 года), 95-99.
[6]Дэвид Брайон Дэвис, Бесчеловечная Кабала: Взлёт и Падение Рабства в Новом Мире (издательство Oxford University Press, 2006 год) 5.
[7]Большинство людей не знает, что библейские десять заповедей дважды упоминают рабство, смотрите Книгу об Исходе 20:17 и Второзаконие 5:21, и требует, чтобы у рабов был день отдыха и запрещает желать себе соседского раба.
[8]Дж. Хопкинс, Библейский, Церковный и Исторический взгляд на Рабство, с дней Патриарха Авраама до 19 века, (Нью-Йорк, 1864 год), 76.
[9] A.  Рупперт, ‘Мнения отцов церкви о рабстве’ в исследовании «Новые измерения Нового Завета» (Гранд Рапидс: Зондерван, 1974), 261-277; J.  Kahl, ‘Церковь как рабовладелец,’ в книге Муки Христианства (Лондон: издательство Penguin, 1971 год).
[10]Шелтон Смит, В его представлении, но…Расизм в Южной религии, 1719-1910 (Северная Каролина: издательство Duke University Press, 1971 год) 172.
[11]Дж. Мюррей, Принципы поведения (Лондон: IVP, 1957 год), 260.
[12] (http://www.jewish-history.com/civilwar/raphall.html)
[13] (Вестминстерская Теологическая Семинария), Пресвитерианская и Реформатская христианская докторантура, расположенная в Пенсильвании с местоположением спутника в Лондоне. Смотрите Дж. Мюррей «Принципы поведения» (Лондон: IVP, 1957 год).
[14]Просмотрите хронику, чтобы узнать больше об истории рабства в США.
[15] "Североамериканские рабские рассказы" – проект Университета Северной Каролины в Чапел-Хилл, собирающий книги и статьи, которые фиксируют частные и коллективные истории борьбы афроамериканцев за свободу и соблюдение прав человека в восемнадцатом, девятнадцатом и начале двадцатого веков.  Документы, обсуждающие американское рабство, можно найти в работе Теодора Велда «Американское рабство, как оно есть: отзывы тысячи свидетелей», 1839, переизданной в книге «Рабство в Америке» (Иллинойс: издательство Peacock, 1972 год) и работе В.Л. Роуза «Документальная история рабства в Северной Америке» (издательство Oxford University Press, 1976 год). Для авторитетной дискуссии об истории американского рабства посмотрите работу лауреата Пулитцеровской премии, Дэвида Брайона Дэвиса, «Нечеловеческая кабала: взлет и падение рабства в Новом Мире».
[16] (http://www.ohchr.org/EN/Issues/Slavery/SRSlavery/Pages/SRSlaveryIndex.aspx)
[17] (http://www.state.gov/j/tip/what/)
[18] (www.freetheslaves.net)
[19] "Рабство не мертво, оно просто менее распознаваемо" (http://www.csmonitor.com/2004/0901/p16s01-wogi.html)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase