Ханзадийнинг сўзларига қараганда, ўқув машқлари сўнгги йилларда анча мустаҳкамланиб олган икки мамлакатнинг денгиздаги стратегик ва тактик ўзаро алоқаларини янги, янада юқори даражага олиб чиқишга имкон беради.
Сентябрь ойида россиялик ҳарбийлар Узоқ Шарқда ва унга яқин бўлган Тинч океани ҳавзасида Совет Иттифоқи парчаланиб кетган вақтдан бери энг йирик ҳисобланган «Шарқ-2018» ўқув машқларини ўтказганди.
Шу аснода, британ шаҳзодаси Гарри Норвегияда бўлиб ўтадиган «Россиянинг бостириб кириши»га қаршилик кўрсатиш борасида машқлар амалга ошириладиган ҳарбий ўқув машғулотларида қатнашишни режалаштирмоқда.
Россия-Эрон энг йирик ўқув машғулотларининг тафсилотлари очиб берилди
Россия ва Эрон Каспий денгизида қўшма ҳарбий-денгиз ўқув машғулотларига тайёрланмоқда, деб хабар беради Mehr агентлиги Эрон ҳарбий денгиз флоти контр-адмирали Хуссайн Ханзадийнинг сўзларига ҳавола қилган ҳолда. Маневрлар давомида ҳарбийлар тактик ҳаракатларни амалга оширади, турли офатлардан зарар кўрганларга ёрдам бериш ва қароқчиларга қаршилик кўрсатиш бўйича машқларни бажаради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди