close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Голливуд актрисаси яна эски ишларини бошлади

Бир неча марта ҳижоб кийган ва ўзини исломни қабул қилган деб кўрсатган голливуд актрисаси Линдси Лохан, афтидан, тунги клублар ва ичкиликбозликлар доимий ҳамроҳ бўлган аввалги турмуш тарзига қайтишга қарор қилган кўринади. Хусусан, MTV телеканалида «Линдси Лохан пляж клуби» номи остида янги шоу суратга олинмоқда. Сюжетга кўра, актриса Грециядаги Миконос оролида ўзининг тунги клубини очмоқда, унга муассасани очиш ва бошқаришда кўмаклашадиган ёрдамчилар жамоасини йиғмоқда.

Лохан The Hollywood Reporter нашрига берган интервьюда ўзини Россия президенти Владимир Путин билан қиёслаб, шарманда бўлишга ҳам улгурди.   
«Сиз ҳис-туйғуларга берилишингиз билан, мен Путинга айланаман. Гап пул ва бизнес билан боғлиқ бўлганда менда ҳеч қандай ҳис-туйғу бўлмайди», - деди Лохан ҳамкасбига.
Кейинроқ актриса бекорга ўзини Россия президенти билан таққослагани ва бу билан нима демоқчи бўлганини ўзи ҳам тушунмаганлигини айтди.
Сентябрь ойида Лохан Москвага сафар вақтида қалтис вазиятга тушиб қолди. Актриса суриялик қочқинлар деб тахмин қилинган иккита болали оилани безор қилиб юборгач, шапалоқ еди. Лохан ота-она ўз фарзандларини сотмоқчи деб ўйлаган экан.
Линдси Лохан кўп йиллар давомида айш-ишратга берилган турмуш тарзи туфайли бир неча марта вазиятларга тушиб қолганди. Тўрт йил олдин актриса исломни ўргана бошлади, ҳаттоки ҳижобга ўраниб, рўза тута бошлади. Бундан ташқари, Лохан Туркия президенти Эрдўған ва унинг рафқаси билан учрашди, шунингдек, суриялик қочоқлар лагерига волонтер сифатида ташриф буюрди.

Лохан, биринчи навбатда, «Ярамас қизлар», «Ота-оналар учун тузоқ», «Тентакнамо жума», «Аҳмоқона пойга», «Омад учун бўса» ва «Чўрткесар Джорджия» фильмлари орқали шуҳрат қозонган.

P/S
Баъзи кишилар Исломга фақат бир тарафни ўйлаб, ундан ўзларига яхшилик - фойда етишини кўзлаб кирадилар. Агар Исломга кирганидан кейин кўзланган фойда ҳосил бўлса, хотиржам юраверади. Аммо кўзланган фойда ҳосил бўлмаса, юз ўгириб, динни тарк этади. Улар бу қилмишлари билан икки дунёда ҳам зиён кўрадилар.
Ўшалар ўзларининг субутсизликлари туфайли аввало, бу дунёда катта зиён кўрадилар. Охиратда эса жаҳаннамнинг энг қаърига тушадилар. Бундан ортиқ зиёнкорлик бўлмаса керак.
Ислом тижорат эмаски, унга фойдани кўзлаб кирилса. Ислом - иймон, эътиқод, Аллоҳга бандалик қилиш, Унинг йўлида ҳар хил бало-офатларга бардош бериш, демакдир. Ана ўша синовлардан ўтганлар икки дунё бахтига сазовор бўладилар. Аммо Исломга муайян фойдани кўзлаб кирган, ўша фойдага эришса, хурсанд бўлиб, эришмаса, динни тарк этиб, юз ўгириб кетадиган мунофиқлар икки дунёда зиён кўришлари муқаррар. Аслини олганда, мунофиқ кимса Ис-ломдан, Аллоҳдан юз ўгириб, қаёққа ҳам борарди, кимга ҳам топинарди? (Шайх Муҳаммд Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ)

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase