Аввал ҳам бир қатор фуқаролар бу қадар миқёсда бўлмасада, қатор йиллар давомида қайтариб келинган. Лекин жазога ҳукм қилинганларнинг бир қисми жазони ўтаб озодликка чиқишга улгурди. Қолганлар эса реабилитациядан ўтди. Айни дамда биз бу шахслар томонидан ҳеч қандай таҳдид кўрмаяпмиз», - дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради EADaily.
Разымбердиев берган маълумотларга кўра, Суриядан қайтган қозоғистонлик 47 кишидан 30 таси – болалар, 11 таси – аёллар ва 6 таси – эркаклардан иборат. КНБ ахборотига кўра, айри дамда 380 га яқин қозоғистонлик Сурия, Ироқ ва Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлар ҳудудларида қолмоқда, уларнинг орасида аёллар ҳам кўп. Катталар билан бирга бу «қайноқ» нуқталардан 400 дан 500 гача қозоғистонлик болалар ҳам бор.
6 январь куни «Жусан» (ватанни соғиниш рамзи) операцияси доирасида Суриядан Қозоғистонга 47 киши келтирилди. 2017 ва 2018 йиллар Суриядан Қозоғистонга 39 оила, жумладан, 91 нафар бола қайтиб келди. қайтиб келганларнинг аксариятини отаси ҳалок бўлган ёки қамоқда бўлган болалар ва аёллар ташкил қилади. «Қайноқ» нуқталарда бўлиб келган вояга етмаган шахсларга 9 та ижтимоий марказда ёрдам кўрсатилмоқда.
Қозоғистон ҳукумати Суриядан қайтган собиқ жангарилар томонидан ҳеч қандай хавф кўрмаяпти
Қозоғистон ҳукумати Суриядан қайтган ва реабилитациядан ўтган собиқ жангарилар томонидан хавф кўрмаяпти. Бу ҳақида Миллий хавфсизлик қўмитаси департамент бошлиғи Бахытбек Рахымбердиев бугун Астанада маълум қилди. «Жамоатчиликни у ердан қайтиб келган шахслар томонидан таҳдид бор ёки йўқлиги қизиқтирмоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди