close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Дунёдаги бойлик кимнинг қўлида?

Oксфам тайёрлаган сўнгги ҳисобoтга кўра, бойлар ва камбағаллар орасидаги фарқ анча кенгайган. Дунёда 85 одам эгаллик қилаётган бойлик дунёда истиқомат қилаётган 3,5 миллиард қашшоқ одамлар бойлигига тенг экан. Бу дегани дунёнинг тенг ярми аҳолисининг бойлиги 85 одам бойлиги билан тенг демакдир.

Оксфам – дунёнинг 90 дан ортиқ давлатида фаолият юритадиган 17 та ташкилотдан тузилган халқаро бирлашмадир. Бирлашманинг фаолият мақсади дунё бўйича қашшоқлик муаммосини ҳал қилиш ва адолатсизликка қарши кураш ҳисобланади. Оксфамга тегишли барча лойиҳаларнинг якуний мақсади одамларга ўз ҳуқуқ ва имкониятларидан фойдаланиш, ҳаётини йўлга қўйиш, бажарган иши учун етарли миқдорда маош олишига ёрдам беришдир.
Бирлашманинг душанба куни эълон қилинган ҳисоботида дунёдаги энг бой кишиларнинг маблағлари тобора ўсиб бориши глобал иқтисодий тенгсизликка олиб келгани, бу эса ўз навбатида "инсоний тараққиёт"ни хавф остида қолдирганига урғу берилган.
Ўтган йили умумий ҳисобда яна 210 одам 5,4 трилон долларга эга 1426 та миллиардерлар сафига келиб қўшилди.
Ҳисобoтда атилишича: “Oдамлар биргалашиб ҳаракат қилиш ўрнига иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан бўлиниб олишган. Бу эса, ижтимоий тангликни ошириб, жамиятдаги бўлинишларга олиб келиши мумкин”.
Бундан ташқари, Оксфам маълумотларига кўра, дунёнинг энг бой одамлари 1% ни ташкил қилиб, улар 110 триллион долларга эгадир. Бу эса, ўз ўрнида дунё аҳолисининг умумий кўрсаткичларидан 65 карра юқори бўлиб, сиёсий ва иқтисодий тизимларга жиддий хавф туғдириши мумкин”.
“Бу даҳшат, XXI асрда ер юзининг ярим аҳолиси, яъни уч ярим милиард одамнинг қўлидаги бойлик бир кичкина гуруҳдан иборат элитага тегишли бойликка тенг холос”, - дейди Оксфамнинг ижро мудири.
Бойларнинг сони ошмоқда: масалан, сўнгги 10 йил ичида Ҳиндистонда миллиардерлар сони олтитадан олтмиш биттaга етди. Уларнинг умумий капитали эса, айни вақтдa 250 миллиaрд долларга тенг.
Ҳисобoт Давосдаги иқтисодий форуми бошланиши арафасида эълон қилиниб, халқаро етакчиларни мазкур муаммони ҳал қилишга чақирган.
Бирлашма тақдим қилган ечимлардан бири бу – солиқлардан қочишнинг олдини олиш ва иқтисодий ҳолатдан фойдаланган ҳолда ҳукуматларга босим ўтказиш. Бундан ташқари, бирлашма “компаниялардаги сармоядорлик ошкор бўлиши керак”, ҳамда “ҳукуматлар тушаётган солиқлардан умумий саломатлик, таълим ва фуқароларни ижтимоий ҳимоя” қилиш учун фойдалансинлар дея тавсия беради.
Оксфам вакиллари қўшимча қилиб, аксар қонунлар бойлар фойдаси учун ишламоқда, деб айтди. Оксфамга кўра, 1970 йиллардан бошлаб ўттизта мамлакат ичидан 29 тасида бойлар учун солиқ ставкалари камайиб кетган.
“Олтита мамлакатда (АҚШ, Буюк Британия, Испания, Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африка) ўтказилган тадқиқотлар аксар одамлар қонунлар бойлар фойдасига ишламоқда, деб ҳисоблашини кўрсатди”, дейилади ҳисобoтда.
Масалан, деярли 80 фоиз испанияликлар ва ҳиндистонликлар ҳамда АҚШ ва Буюк Британия аҳолисининг 60 фоизига кўра, “бойлар мамлакатда керагидан ортиқ таъсирга эга”.

Манбалар асосида
Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase