Эрнинг розилигисиз ҳам аёл хулуъ қила оладими?
Аёл эри билан ўн саккиз йил яшади, бир нафар фарзанди бор, лекин аёлнинг кўнгли йўқ ва яқинлик ҳам ўн тўрт йилдан бери бўлмайди... Аёл эридан талоқини сўраса ҳам, бермаяпти. Эрининг гуноҳкор бўлишида уям айбдор бўляпти. Эри норози бўлса ҳам, эр берган маҳрини қайтариб, аёл ўзи рози бўлиб хулуъ қилса бўладими?
Ҳайз пайтида талоқ тушиш масаласи
Талоқ сўзи луғавий жиҳатдан «Моддий ва маънавий тугунни ечмоқ» маъносини билдиради. Шаръий истилохда эса, "Махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуқсонга учратишга талоқ", дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатувчи лафздир. Никоҳни кетказиш талоқлар сони учтага етиши билан юзага келади ва ундан сўнг талоқ қилинган аёл ўз эрига ҳалол бўлмай қолади.
Таълиқ сабабли талоқ тушиш масаласи
Ҳозирги кунда одамлар орасида ихтилоф чиқараётган тоифаларнинг қилаётган ишларидан яна бири эр талоқни таълиқ қилганда талоқ тушмайди, балки қасам бўлади дейишларидир.
"Таълиқ талоқ қилиш" деган талоқ тарзининг кўриниши қуйидагича: эр хотинига "Агар уйдан чиқсанг талоқсан" ёки "Агар фалон ишни қилсам, хотиним талоқ бўлсин", "Фалон ишни қилмасам хотиним талоқ бўлсин" каби талоқни бирор ишга боғлаб қўйишдир.
Зиҳор бўлими
Зиҳор хотиннинг талоқ бўлганини ифодалашда қўлласа бўладиган бирор аъзосини, эр ўзи уйланиши абадий ҳаром бўлган, яъни маҳрамининг назар солиш мумкин бўлмаган бирорта аъзосига ўхшатишидир. Масалан, бир киши хотинига «сенинг бошинг мен учун онамнинг қорнидек» деса, зиҳор бўлади.
Маҳр ва унинг ҳукмлари
«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр-хотинлик қилиш баробарида аёл ҳақдор бўладиган нарсанинг исмидир.
Ажрашган киши боласини кўришга ҳақлими?
Ўғлим билан келинимнинг турмушлари бўлмади. Иккаласига қилинган панд-насиҳатлар таъсир қилмади, улар ажрашиб кетишди. Ўртада фарзанд бор, уч ёшда. Ўғлим фарзандини жуда соғинади, нафақасини ҳар ойда ўз вақтида етказади. Келиним ва уйидагиларнинг шарти шуки, ўғлим уйга кириб кўриши керак экан. Бу ёқда мен ҳам, бувиси ҳам неварани жуда соғинамиз, уни уйга олиб келгимиз ва эркалатгимиз келади. Келиннинг уйидагилар ҳам мусулмонликни даъво қилувчилардан. Сиздан сўрайдиганимиз шуки, шариатда эр-хотин ажрашгандан кейин болага отаси ҳам ҳақлими, уни кўришга ўз уйига олиб кетишга ҳаққи борми?
Парламент «уч талоқ»ни қаттиқ жиноят деб эълон қилди
Ҳиндистон парламенти кеча мусулмонлар томонидан никоҳни бир томонлама бекор қилишни жазога тортиладиган жиноятга айлантирадиган қонун лойиҳасини якуний маъқуллади. Мамлакат олий суди никоҳни бекор қилишнинг бундай тури мусулмон аёлларнинг конституцион ҳуқуқларини бузиши ҳақида баёнот берганидан сўнг икки йил ўтгач, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси сешанба куни «уч талоқ»ни жиноятга айлантирадиган биллни маъқуллади.
Саудияликлар бошқа мусулмон мамлакатлар аҳолисидан кўра бир неча марта кўпроқ ажрашади
Араб дунёсида никоҳларнинг бекор қилиниши охирги йилларда эпидемия даражасига етиб, унинг марказидан Саудия Арабистони ўрин олган. Саудия Арабистони Адлия вазирлигининг май ойи учун никоҳлар ва ажралишлар бўйича статистикаси яққол ифодаланган тенденцияга эътибор жалб қилмоқда – Саудия фуқаролари ўртасида никоҳлар бошқа мусулмон мамлакатлар аҳолиси билан таққослаганда бир неча марта кўпроқ бекор қилинмоқда.
Нима учун аёллар итоатсиз?
Ҳозирги кунда эркаклардан уларнинг аёллари оилавий ҳаётда итоатсизлик қилаётгани, қулоқ солмаётгани ва ўзбошимчалик қилаётгани, бу эса эр-хотин ўртасида тез-тез жанжалларга олиб келишидан шикоят қилмоқда. Бу, шубҳасизки, никоҳ ришталари узилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Оилани бузадиган ҳамма нарса – унга қарши курашиш лозим бўлган ёвузликдир.
Skype орқали никоҳ, СМС билан талоқ
АҚШда истиқомат қилаётган Асад Фаҳурий ва Ливаннинг Тир шаҳридан бўлган унинг келини Хаура Саид Skype орқали никоҳ ўқитди. Никоҳ ўқилиши жараёнини уларнинг жуда кўп дўстлари ва қариндошлари гувоҳ бўлишди. Никоҳни шайх Али Муғний келиннинг уйида ўқиди.