«Уч талоқ» ҳақида билль 84 овозга қарши 99 овоз билан маъқулланди ва эндиликда мусулмонлар никоҳини юқорида айтилган сўзлар билан бекор қилиш жиноий жазоланадиган бўлди. Қоидабузарлар 3 йилгача қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди уч талоқнинг қонунчилик асосида тақиқланиши борасида шодлигини маълум қилди, хабар беради Al Jazeera.
«Узоқ ўтмишдан қолган ва ўрта асрларга оид амалиёт ва ниҳоят тарихнинг ахлат қуитисидан ўрин олди!» - деди Моди исломда никоҳни бекор қилиш турларидан бири ҳақида.
Мухолифат партиясидан Ҳиндистон парламенти аъзоси бўлган мусулмон Асадуддин Увайсий ҳукмрон Бхаратия Джаната партияси мусулмонларни нишон қилиб олган ва ҳинд жамиятини ислоҳ килишдан бош тортмоқда деди.
Парламент «уч талоқ»ни қаттиқ жиноят деб эълон қилди
Ҳиндистон парламенти кеча мусулмонлар томонидан никоҳни бир томонлама бекор қилишни жазога тортиладиган жиноятга айлантирадиган қонун лойиҳасини якуний маъқуллади. Мамлакат олий суди никоҳни бекор қилишнинг бундай тури мусулмон аёлларнинг конституцион ҳуқуқларини бузиши ҳақида баёнот берганидан сўнг икки йил ўтгач, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси сешанба куни «уч талоқ»ни жиноятга айлантирадиган биллни маъқуллади.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш
- Будапешт меморандуми