close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эрнинг розилигисиз ҳам аёл хулуъ қила оладими?

Аёл эри билан ўн саккиз йил яшади, бир нафар фарзанди бор, лекин аёлнинг кўнгли йўқ ва яқинлик ҳам ўн тўрт йилдан бери бўлмайди... Аёл эридан талоқини сўраса ҳам, бермаяпти. Эрининг гуноҳкор бўлишида уям айбдор бўляпти. Эри норози бўлса ҳам, эр берган маҳрини қайтариб, аёл ўзи рози бўлиб хулуъ қилса бўладими?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр рози бўлмаса, аёл хулуъ қилиб, ажралиб кета олмайди. Хулуъда ўзаро келишув билан маҳрга берилган нарсанинг ўзи ёки қийматини қайтариш мумкин. Аёл онасининг уйида қанча вақтдан бери турса ҳам, эри талоқ ёки хулуъ қилгандан бошлаб иддани ҳисоблаб бошлайди. Оила масаласини аввало эр-хотин ўзаро келишиб ҳал қиладилар, бунинг иложи бўлмаса, икки оиланинг катталари, бунинг ҳам иложи бўлмаса, маҳалла, охирги чора эса судга мурожаат қилиш бўлади. Хулуъ - аёл томонидан маҳрни қайтариш ёки маълум бир мол эвазига талоқ сўрашдир. Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase