Никоҳни ўқиб бўлгач шайх Асад ва Хаурани эр ва хотин деб эълон қилди ва уларга бахт саодат тилаб ҳақларига дуо қилди, деб ёзади Ливаннинг "Ал-Жумҳурия" газетаси. Ёшлар Skype орқали "виртуал валийма"да иштирок этган дўстларидан табриклар ола бошлашди.
Асад ва Хауранинг воқеаси шунга ўхшайдиган жуда кўп воқеаларнинг биттаси халос. Ёшлар аввал танишади, сўнг эса, никоҳларини ҳам интернет орқали ўқитиб олишади. Баъзилари камбағаликдан, баъзилари эса беъмани урф-одатдан чарчаганидан, бошқалари эса ўзларини жуда замонавий қилиш кўрсатиш учун шундай қилишади. Никоҳнинг осон ўқилиши ва ажрашиб кетишлар ҳам осон бўлиши маълум маънода хавотирга сабаб бўлмоқда. Сўнгги вақтларда қулоқларимизга чалиниб турган баъзи воқеаларга ишониш қийин, баъзилари эса жуда кулгилик. 2010 йили араб ОАВлари Қатарлик бир киши ҳақида хабар тарқатишда, ундай айтилишича, у аёли билан Skype орқали гаплашиб ўтириб, тасодифан талоқ бериб қўйган. Ўша кишининг айтишига кўра, унда ажрашиш нияти бўлмаган экан: фақат Skype орқали ҳазил қилиб уч марта талоқ деб қўйган. Ҳазилкашнинг кейинги тушунтиришлари мусулмон уламоларини қаниқтира олмаган ва улар ўртага талоқ тушди, деб эълон қилишган.
2013 йили Мадина шаҳрининг маҳкамаси эридан уч марта “талоқ” деб айтилган овозли хабар олган аёлнинг никоҳини бекор қилди. Саудияликнинг енгилтаклиги судя Муҳаммад Жизланийни шу даражада ғазаблантирдики, у никоҳ ва талоққа енгилтаклик билан қарайдиганлар учун жиноий иш қўзғашни талаб қилди.
Шундай бўлса ҳам, бунга ўхшаб талоқ берувчилар “тасодифан”, билмасдан бу ишни қилиб қўйди, деб айта олмаймиз. Икки йил олдин Тожикистонда СМС орқали талоқ бериш жуда кўпайиб кетгани бунга мисол бўла олади.
Россияда ишлаб юрган тожикистонликларнинг сони бир миллион атрофида экани айтилади. Кўпинча ишга яхши ўрнашиб олган ва топиши яхшиланган эркаклар янги жойлардан ўзларига осонгина жуфт топиб олишмоқда ва олдинги хотинларига СМС юбориб осонгина ажаришиб олишмоқда.
“Виртуал никоҳлар” фақат истисно тариқасида
Бу мухим аҳамият касб қилган муаммони мусулмон уламолари ўз назарларидан қочирганлари йўқ. Никоҳ ўқитмоқчи бўлганлар қандай талабларга риоя қилишлари керак? Никоҳ ўтказиш учун телефондан фойдаланган маъқулми ёки Skype? Гувоҳлар никоҳ ўқитилаётган вақтда куёвни кўришлари шартми? Ва ниҳоят, энг муҳими: шариат бундай никоҳларга рухсат берадими?
Исломда “виртуал никоҳлар” истисно тариқасида ҳамда баъзи шартлар билан жоиз дейди Москва Ислом университетининг Исломий илоҳият бўлим декани МуҳаммадБасир Ҳасанов.
“Никоҳ ўқиётган одам, куёвни шахсан таниши ёки у ҳақида ўта ишончли одамлардан билиши керак”, дейди Азҳар бититувчиси ва шариат билимлари доктори унвонига эга Россиядаги ягона шахс бўлмиш олим. Унинг сўзига кўра, у “интернет никоҳлар” билан ҳали дуч келмаган. Бироқ телефон орқали никоҳлар оддий ҳолатга айланди. Айниқса унга қамоқда бўлганлар шу масалада кўп мурожаат қилишар экан, уларда бундан бошқа йўл йўқ экан. СМС орқали талоқ жоиз (ҳисоб) эмас, деб қўшимча қилади Ҳасанов: “Телефонингизни кимдир олиб ҳаёлига келган нарсаларни ёзиб, юбориши мумкин”.
Мусулмон уламоларининг бу масала бўйича ўта эҳтиёткорлик билан ёндашишларини тушунса бўлади. Чунки, бегона одам телефон ёки компьютеринингизга эгалик қилишидан ташқари, талоққа тегишли сўзларни ўхшатиб, ясаши (монтаж қилиши) ҳам мумкин. Замонавий техник воситаларида бу ишни осонгина амалга оширса бўлади.
Эҳтимол, алоқа воситаларининг ривожланиши билан виртул никоҳлар ва талоқлар бекор қилинар, ўшанда ливанлик Асад ва Хаврага ўхшаганларнинг қилганларини қизиқ бир воқеа сифатида эслаб ўтилар...
Абу Муслим таржимаси