close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ҳайз пайтида талоқ тушиш масаласи

Талоқ сўзи луғавий жиҳатдан «Моддий ва маънавий тугунни ечмоқ» маъносини билдиради. Шаръий истилохда эса, "Махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуқсонга учратишга талоқ", дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатувчи лафздир. Никоҳни кетказиш талоқлар сони учтага етиши билан юзага келади ва ундан сўнг талоқ қилинган аёл ўз эрига ҳалол бўлмай қолади.

Талоқ сўзи луғавий жиҳатдан «Моддий ва маънавий тугунни ечмоқ» маъносини билдиради. Шаръий истилохда эса, "Махсус лафз билан никоҳни кетказиш ёки ҳалолни нуқсонга учратишга талоқ", дейилади. Махсус лафздан мурод талоқ ёки унинг маъносини англатувчи лафздир. Никоҳни кетказиш талоқлар сони учтага етиши билан юзага келади ва ундан сўнг талоқ қилинган аёл ўз эрига ҳалол бўлмай қолади.
Ҳалолини нуқсонга учратиш дегани эса, эр хотинини талоқ қўйиб, уч марта талоқ қилиш ҳаққидан бири-ни камайтирганлиги сабаб, хотинининг ҳалоллигини
нуқсонга учратиши тушунилади.
Талоқ масаласи фиқҳий китобларимизда кенг баён қилинган бўлиб, бу жойда биз ушбу масалага тааллуқли бўлган, одамлар орасида тарқалган, тез-тез савол бўлиб турадиган “Аёл ҳайз пайтида ёки ҳомиладор бўлган вақтида талоқ тушмайди" маъносидаги тушунчага тўхталмоқчимиз. Аввалдан қисқа ва лўнда қилиб шуни айтиб қўйишимиз керакки, "Эр томонидан аёлига айтилган талоқ ҳайз кўрган вақтида ҳам, ҳомиладорлик вақтида ҳам тушади”.
Қуйида бу ҳақида ҳадислар ва мўътабар китобларимиздаги гаплардан келтириб ўтамиз.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"У киши хотинини Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳайз ҳолида талоқ қилди. Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўради. Бас, у зот: “Унга буюр. У (аёл) га қайтсин. Сўнгра уни ўзи билан тутсин. Токи, (ҳайздан) пок бўлиб, сўнгра яна бир ҳайз кўриб, пок бўлганидан кейин, агар хоҳласа, ўзи билан олиб қолсин, хоҳласа, яқинлик қилмай туриб талоқ қилсин. Ана ўша хотинларни талоқ қилиш учун Аллоҳ амр қилган иддадир”, - дедилар [Имом Бухорий ривояти). Аёл кишини ҳайз ёки нифос кўриб турган пайтда ва жинсий яқинлик содир бўлган поклик даврида талоқ қилиш ҳаром. Чунки, бу Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг юқоридаги ҳадисларига зиддир. Ким бу ишни қилса, катта гуноҳ қилган бўлади. Аммо, шу билан бирга, тўрт мазҳаб бўйича ҳам ушбу ҳолатда талоқ тушиши таъкидланган.
Талоқ қўйиш аслида яхши нарса эмас. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида шундай деганлар:
Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйланинглар! Талоқ қўйманглар! Зеро, талоқдан арш силкинади, қимирлайди”- деганлар.
Аммо, шунга муҳтож бўлинса-чи? Унда ҳам саҳобалар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йўлини тутганлар. Саҳобалар ҳар бир ишда суннатни маҳкам тутганлар. Шу жумладан талоқ масаласида ҳам. Қуйида унинг далилини кўришимиз мумкин.
Иброҳим Нахаъийдан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари талоқ қилишда идда тугагунча бир талоқдан оширмасликни мустаҳаб деб билардилар. Буэса, кишиўз аёлини ҳар покликда бир талоқ қуйиб, талоқлар сонини учтага етказишидан афзал эди". (Мусаннафи Ибн Абу Шайба китоби).
Ҳанафий фиқҳида юксак ўрин тутган "Ҳидоя" китобида ҳам бу масалага алоқадор ибораларни кўришимиз
мумкин.
"Талоқ уч турли бўлади. Ҳасан ва Аҳсан ва Бидъий. Аҳсан - Киши аёлини ҳайздан пок бўлгач, яқинлик қилмай туриб бир талоқ қўйиши ва иддаси чиққун-гача кутишдир". Мана шу талоқ қўйишнинг энг афзали экани маълум бўляпти.
"Киши аёлини ҳайз кўрган ҳолатида талоқ қилса, талоқ тушади”.
"Ҳидоя"нинг ушбу иборасидан яна ҳам очиқ равшан бўляптики, аёл кишини ҳайз ҳолатида талоқ қилинса талоқ тушади.
Худди шунингдек, фатво китобларимиздан "Оламгирия" китобида қуйидагича келтирилган:
"Arap эр аёлини ҳайз ҳолатида талоқ қилса, аёлга тўлиқ уч ҳайз идда сақлаш лозим бўлади. Талоқ қўйилган ҳайз уч ҳайзнинг бири ҳисобланмайди. "Зоҳирия"да шундай келган". (1-жилд, 527-саҳифа)
"Роддул Муҳтор” китобида эса, қуйидагича келган:
Бир покликда уч бор бўлиб талоқ қўйиш ёки яқинлик қилинган аёлни ҳайз ҳолатида талоқ қўйиш бидъат талоқдир (яъни гунохдир).
Шунингдек "Баҳрур Роиқ" китобида ҳам:
"Яқинлик қилинган, ҳайз ҳолатидаги аёлни талоқ қўйиш бидъатдир. Агар талоқ қўйиб қўйган бўлса, уни қайта никоҳига олади ҳамда иккинчи поклигида талоқ қилади”.
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, баъзи инсонлар ўйлаганидек аёл киши ҳайз кўрган вақтда талоқ берилса, талоқ тушмайди деган тушунча тўғри эмаслиги маълум бўлди. Демак, маълум бир сабабларга кўра талоқ қўйишга эҳтиёж тушса, дуч келган вақтда ажрашишга сабаб бўладиган ҳар қандай сўзни ишлатиб эмас, балки суннатда кўрсатилган йўлга юрилса, инсон ажрашгани учун ҳам савобга эга бўлиши мумкин экан. Суннатга мувофиқ талоқ қилиш йўлини эса, юқорида кўриб ўтдик. Чунки, аёл кишини ҳайзли ёки ҳомиладорлик ҳолати талоқ тушишига монелик қилолмайди. Қолаверса, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилган: "... Ҳомиладорларнинг иддаси ҳомилаларини қўймоқликдир...” (Галоқ сураси, 4-оят). Мазкур ояти каримадан ҳомиладор аёлга талоқ берилса, талоқ тушиши ва унинг иддаси ҳомиласини туққанидан кейин тугаши тушунилмоқда. Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase