close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Нима учун аёллар итоатсиз?

Ҳозирги кунда эркаклардан уларнинг аёллари оилавий ҳаётда итоатсизлик қилаётгани, қулоқ солмаётгани ва ўзбошимчалик қилаётгани, бу эса эр-хотин ўртасида тез-тез жанжалларга олиб келишидан шикоят қилмоқда. Бу, шубҳасизки, никоҳ ришталари узилишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Оилани бузадиган ҳамма нарса – унга қарши курашиш лозим бўлган ёвузликдир.

Шу сабабли инсониятнинг назокатли қисми бундай хулқ-атвори сабабларини тушуниб олишни таклиф қиламан. Агар бу масалада оилада тарбияга мурожаат қиладиган бўлсак, бу адолатдан бўларди, чунки айнан оила инсонни шакллантиради ва уни катта ҳаётда қандай бўладиган бўлса, шундай қилиб вояга етказади.
«Қуш уясида нимани кўрса, мустақил парвозга йўл олганда худди ўшани қилади», – ҳозирги пайтда вояга етаётган қизларга бўлғуси турмуш ўртоқларининг сўзларига итоат қилиш зарурлиги одатлантирилмаяпти.
Аксинча, ота-оналар илк ёшлариданоқ кичик қизлар миясига атрофдагилар уларга алоҳида, айтиш жоизки – илтифот ва эҳтиром билан муносабатда бўлишга мажбур қиладиган ўзининг ноёблигини сингдирмокда. Бу фикрга рози бўлмаган ҳар бир киши уларнинг биринчи рақамли душманига айланади. Одатда бундай «малика»дан белгиланган мажбуриятларни бажариш ва ўзига нисбатан тегишлича муносабат кутадиган янги эр шундай душманга айланади.
Эр хотинига талаблар (қиз бу талабларга туғилган пайтдан кўникмаган) қўя бошлаган пайтдан бошлаб «икки ўжар дуч келади» ва ёшлар, юзага келган қарама-қаршиликларни ҳал қилишга қодир бўлмаган ҳолда, ажрашиб кетади ва рухсат этилган, лекин Аллоҳ энг ёмон кўрган ишлардан бирини қилади. Бу нотўғри тарбиянинг яна бир жиҳатларидан ҳисобланади.
Иккинчи, яна бир қўпол хато кўплаб оналар турмуш ўртоғига тегишлича ҳурмат кўрсатмасдан, унинг сўзларига қулоқ солмасдан, ўз қизларига ўрнак бўлиши ҳисобланади.
Қизлар онасининг қандай қилиб отасига гапини ўтказишга уриниши, унинг қарорларига норозилик намойиш этиши ёки унинг талабларига бўйсунмаслигини кўради, буни эътиборга олади ва бундай хулқ-атворни шундай бўлиши лозим бўлган хулқ-атвор деб қабул қилади. Оила қургач эса, бу нотўғри қадриятларни янги оилага кўчириб ўтказишга ҳаракат қилади. Бу, табиийки, оилага ижобий таъсир этмайди.
Ҳозирги кунда бўлғуси рафиқа ва оналар саналган қизларни тарбиялаш билан боғлиқ вазият мана шундай. Ва бу ҳақиқатда жуда ачинарли ҳолат саналади.
Мен кўпинча оила ҳақида, қандай қилиб оилани мустаҳкамлаш ҳақида, оила бузилишига йўл қўймаслик ва бир-бирини тушуниш зарурлиги ҳақида ёзаман. Бу тасодифан эмас. Ҳаммаси шу сабаблики, мен оилани севаман. Йўқ, сиз ўйлагандек, фақат ўз оиламнигина эмас. Мен умуман оилани яхши кўраман. Жамиятнинг яратилган ҳар бир ячейкасини яхши кўраман.
Оиланинг бузилиши – мен учун ҳақиқий фожиадир. Ҳаттоки бу мен учун умуман нотаниш бўлган одамлар билан рўй берса ҳам. Чунки мен оилани Аллоҳ ва унинг Расули Муҳаммадга (с.а.в.) эътиқоддан кейинги асосий қадрият деб ҳисоблайман.
Шу сабабли мен ота-оналарни болаларга кўпроқ эътибор қаратиш ва уларни яхши ўрнак бўлган ҳолда тўғри йўлда тарбиялашга чақираман.
Илтимос, ўғил-қизларнинг бузилган ҳаётларига назар ташланг. Наҳотки ҳаяжон билан, пуф-пуфлаб, барча инжиқликларини бажарган ҳолда ўз «шаҳзода» ва «малика»ларингиз тақдири шундай бўлиши истагансиз?! Наҳотки фарзандларингиз турмуш қуриши фақат уларнинг шахсий ҳаётини йўлга қўйишга уриниш бўлган деган фикрга розисиз?! Ўхшаб қолса – яхши, ўхшамаса – уни доимо кутишадиган ва хурсанд бўлишадиган ота-онасининг уйига қайтиш. Ўйлайманки, ҳар бирингиз турмуш омадсиз чиққандан кейин қиз отасининг уйига қайтиб келишида ҳеч қандай яхшилик йўқ.
Албатта, ота уйида қиз қучоқ очиб кутиб олинади, лекин ҳар бир кишининг ўз уйи ва ўз оиласи бўлиши лозим. Ота уйига эса фақат меҳмон бўлиб келиш ва шу тариқа ота-онани хурсанд қилиш мумкин. қолган барчаси – ёвузлик ва фитна, биз мусулмонлар жамиятида никоҳни кучайтирган ҳолда уларга қарши курашишимиз зарур
Хулоса тариқасида яна бир бор ота-оналарга мурожаат қилишни истардим. Илтимос қиламан, қизларингизни итоатгўй ва гапга қулоқ соладиган қилиб тарбияланг, уларга оилавий қадриятлар тушунчасини сингдиринг. Ва албатта, болалар келгусида ўз оиласида ҳам қўллаши мумкин бўлган эр-хотин ўртасидаги муносабатлар борасида муносиб ўрнак кўрсатиб, оилада ўзаро муносабатлар ахлоқига риоя қилинг.
Аллоҳ сизга фарзандларингизни энг яхши тарзда тарбиялаш ва оилангизни мустаҳкамлашда ёрдам берсин! Амин!

Мақола жойлаштирилган бўлим: Оила
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase