«Биз халифаликни 99 фоизга тор-мор қилдик, бу жуда муҳимдир. Сиз шу фикрга қўшиласизми?», - деб савол берди Помпео. Қолаверса, матбуот анжуманида иштирок этган журналистларнинг биронтаси унга эътироз билдирмади ҳам.
Маълумки, АҚШ ҳукумати ИШИД жангарилари қолдиқларини йўқ қилиш баҳонаси остида ўз қўшинларининг бир қисмини Сурияда олиб қолмоқчи, қолган ҳарбийларни эса Ироққа кўчириш кўзда тутилган.
Туркия президенти Эрдўған омон қолган террорчиларга қарши кураш баҳонаси остида ташқи кучлар Суриянинг ички ишларига аралашиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Россия қуролли кучлари 2015 йилнинг кузидан бошлаб Сурия араб республикаси президенти Башар Асаднинг илтимоси билан бу мамлакатда ҳарбий операцияларни амалга оширмоқда. Россиялик ҳарбийлар иттифоқчи кучлар кўмагида урушда туб бурилиш ясашга эришди – ИШИД ва бошқа гуруҳлар жангарилари деярли тўлиқ йўқ қилинди, ҳукумат мамлакат ҳудудининг катта қисми устидан назоратни ўз қўлига қайтариб олди.
АҚШ ИШИД салоҳиятига баҳо берди
Қўшма Штатлар Сурияда ИШИД жангариларининг заифлашувида асосий хизматларни ўзи бажарган деб ҳисобламоқда. АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг баёнот беришича, америка қуролли кучлари ИШИДнинг ушбу араб мамлакатидаги имкониятларини 99 фоизга йўққа чиқарди, деб хабар беради The Washington Free Beacon.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси