close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Украинада Россия армиясининг мингдан ортиқ генерал ва офицерлари йўқ қилинди

Худди логистика каби, қўмондонликнинг йўқолиши ҳам босқинчиларнинг тўлиқ мағлубиятига олиб келади.

12 август ҳолатига кўра, Россия Федерацияси билан тўлиқ миқёсли урушнинг 170-кунида, Украинада ҳимоячилар аллақачон 1000 дан ортиқ рус генераллари ва офицерларини йўқ қилишган. Killed in Ukraine лойиҳаси муаллифлари ўлдирилган россиялик қўмондонларнинг шахсий маълумотларини аниқлади.
Бу ҳақда украиналик журналист Юрий Бутусов Facebook да хабар берди. Унинг таъкидлашича, бу рақам Россия ижтимоий тармоқларининг жамоатчилик мониторинги маълумотлари ва ўлжа олинган ҳужжатлар билан тасдиқланган.
Killed in Ukraine лойиҳаси муаллифлари Украина ҳимоячилари томонидан 24 февралдан бери йўқ қилинган 1000 нафар россиялик генерал ва офицерларнинг шахсий маълумотларини аниқади.
Маълумотлар тўлиқ эмас, чунки Россия йўқотишларни яширади, номма-ном рўйхатлар йўқ, аммо ўлдирилган рус қўмондонларининг мавжуд очиқ рўйхати номма-ном эканлиги ва текширилганлиги муҳимдир. Бу минимал, аммо ишончли тарзда тасдиқланган кўрсаткич", — деб ёзади Бутусов.
Шундай қилиб, ярим йиллик уруш давомида Россия 10 нафар генерални - иккита генерал-лейтенант ва саккиз генерал-майорни йўқотди. Бундан ташқари, Украина Қуролли Кучлари 34 нафар россиялик полковникни йўқ қилди.
Россия кичик лейтенант-капитан занжиридаги кичик офицерлардан 722 кишини йўқотди.
"Мен 722 нафар кичик лейтенант-капитан занжиридаги кичик офицерларнинг тасдиқланган йўқотишлари катта эканига алоҳида эътибор қаратаман. Айнан шу одамлар взводларга, роталарга, батареяларга қўмондонлик қиладилар, яъни улар тўғридан-тўғри жангга киришадилар ва, айтишим мумкин, урушни олиб борадилар ", деди Бутусов.
Журналистнинг таъкидлашича, Россия армиясида мустақил сержантлар корпуси йўқ, шунинг учун кичик офицерларнинг йўқотилиши рус қўшинларининг жанговар қобилияти учун муҳим аҳамиятга эга ва унинг кескин пасайишига олиб келади.
"Россия қўмондонлик штабини жанг майдонида йўқ қилиш Россия армиясининг мағлубияти учун логистикани йўқ қилишдан кам аҳамиятга эга эмас", деди Бутусов.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase