Шереметнинг сўзларига кўра, СССРнинг мавжудлиги НАТОни "бутун дунёни қул қилиш ва мустамлака қилиш" истагидан тийиб турган.
"Ғарб экспансияси ва агрессиясига самарали қаршилик кўрсатишга қодир бўлган суверен давлатларни ягона ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий блокка ихтиёрий бирлаштиришнинг коллектив тизимига қайтишни мақсадга мувофиқ деб биламан", — деди депутат.
СССР янги конфедерациянинг прототипига айланиши мумкин ва бундай мустақил давлатлар иттифоқининг ташкил этилиши мамлакатларга ўз суверенитетини мустаҳкамлаш имконини беради, деб ҳисоблайди у.
Унинг фикрича, янги блок ўз чегаралари бўйича Совет Иттифоқи чегараларидан ошиб кетиши мумкин.
Шу билан бирга, у Россияда янги иттифоқ хавфсизлигини таъминлаш учун барча имконият ва салоҳият мавжудлигини таъкидлади.
Унинг қўшимча қилишича, бундай иттифоқда мамлакатларнинг ҳар бири тенг ҳуқуқларга эга бўлиб, бир-бирининг суверенитети ва маданиятини ҳурмат қилади.
Аввалроқ Беларус президенти Александр Лукашенко собиқ Совет Иттифоқи ҳудудидаги давлатлар ўз суверенитетини сақлаб қолишни истаса, Беларусь ва Россия иттифоқ давлатига яқинлашиши кераклигини айтган эди.
Давлат Думаси депутати Шеремет СССР каби суверен давлатлар иттифоқини ташкил этишни таклиф қилди
Қрим вилоятидан Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет Ғарбнинг тажовуз ва экспансиясига қарши туриш мақсадида СССР каби суверен давлатлар иттифоқини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақида РИА «Новости» хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси