Россия Давлат думаси депутати Константин Затулин Қозоғистонга киритилмади
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “ДНР” ва “ЛНР”ни тан олишдан бош тортгач, Остонага ҳудудий даъволар билан чиққан Россия парламенти депутати Константин Затулин Қозоғистон ҳудудига киритилмади.
Давлат Думаси уруш зонасига "тожик баталонлари"ни юбормоқчи
Депутат Михаил Матвеев қонунчиликни ўрганаётганини (бу депутат учун фойдали) ва икки давлат фуқаролиги бўлган шахсларни ҳам сафарбар қилиш имконияти тўғрисидаги нормаларга тузатишлар тайёрлаётганини айтди.
Ўқувчи қизлар ва талабаларнинг ҳижоб ўраш ҳуқуқини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилади
Ингушетия парламенти Россия Федерацияси Давлат думасига ўқувчиларнинг таълим муассасаларида ўз миллий анъаналари ва динига мос келадиган кийим кийиш ҳуқуқини таъминловчи қонун лойиҳасини киритишни режалаштирмоқда, деб ёзади "Коммерсант".
Россия Давлат Думаси Қирғизистонга "Украина сценарийси" билан таҳдид қилди
Москва Қирғизистон ҳукумати Бишкек туманларининг русча номларини ўзгартиришни таклиф қилиб, "Украина йўлини тутаётганини" айтди.
Павловка яқинида рус армиясининг мағлубияти: Давлат Думаси ва тарғиботчилар ўртасида можаро келиб чиқди
Россиялик депутат мағлубиятда "айбдорлар"ни топди.
Харьков вилоятида рус армияси мағлубиятга учраганидан кейин Давлат Думасида ихтилоф муқаррар
Россия парламентининг айрим фракция раҳбарлари фронтдаги оғир вазият ҳақида гапириб, Россия Федерациясида сафарбарлик зарурлигини айтмоқда.
Давлат Думаси депутати Шеремет СССР каби суверен давлатлар иттифоқини ташкил этишни таклиф қилди
Қрим вилоятидан Давлат Думаси депутати Михаил Шеремет Ғарбнинг тажовуз ва экспансиясига қарши туриш мақсадида СССР каби суверен давлатлар иттифоқини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақида РИА «Новости» хабар бермоқда.
Одесса портига берилган ракета зарбаси: давлат думаси депутати РФ алоқадорлигини тасдиқлади
РФ давлат думаси депутати Евгений Попов Би-би-си Newshour эфирида тасдиқлашича, Одесса портига Россия томонидан зарба берилган, гўёки у ерда бўлган Harpoon ракеталари нишон қилиб олинган. Бу ҳақида УНН Россия ОАВна таянган ҳолда хабар қилади.
Чеченистон Давлат Думасидан мурдаларни текширишнинг муқобил усулларини қонунийлаштиришни сўраган эди
Маҳаллий депутатларнинг ҳисоблашича, мурдани одатий ёриб кўриш ислом қоидаларига зид келади, лекин ўлганларнинг танасини ўрганишдан тўлиқ воз кечиш ҳам мумкин эмас. Чеченистонда мурдаларни ёриб кўриш муаммосини қандай ҳал қилишни ўйлаб топишди.
Россияда ҳукуматни ҳақорат қилганлик учун жарима 20 бараварга оширилиши мумкин
Россия интернетида ҳукуматни ҳақорат қилганлик ва фейк хабарлар учун максимал жарима 20 бараварга оширилиши мумкин. ТАСС хабар беришича, мос келувчи қонунга тузатишлар Давлат думаси депутатлари гуруҳи томонидан таклиф қилинган. Оригинал қонун лойиҳасида уч мингдан беш минг рублгача жарима кўзда тутилганди.