close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Россиянинг кенг кўламли ёлғонлари инсон онги ва ақл-идроки доирасига сиғмайди

Бироқ, бу ҳаммага жуда яхши маълум: Украинадаги урушнинг ягона айбдори айнан Кремлдир.

Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли тажовузи инсон онги ва ақл-идроки доирасига сиғмайди.
Бу ҳақида АҚШнинг доимий вакили Линда Томас-Гринфилд БМТ хавфсизлик Кенгашининг йиғилишида айтиб ўтди, деб ёзади Укринформ.
"Россия БМТ хавфсизлик Кенгашида бир неча бор ёлғон гапирди, фитна назариялари ва нотўғри маълумотлар тарқатди ва ҳар сафар бу ёлғон тобора кўпайиб борди", деб таъкидлади АҚШ вакили.
Бундан атиги уч ой олдин Россиянинг БМТдаги доимий вакили унинг мамлакати Украинага кирмоқчи эмаслигини айтди ва энди Россия Федерацияси босқинчилик ҳеч қачон содир бўлмаган деб даъво қилмоқда.
"Улар ҳатто Украина ўзига ҳужум қилмоқда, биноларига, халқига бомба ташламоқда ва демократиясига ҳужум қилмоқда, деб бабёнот бермоқда. Бу ёлғон ҳар қандай мантиққа, соғлом фикрга зид келади. Россия соф дезинформация билан шуғулланяпти",-дея қўшимча қилди Томас-Гринфилд.
Дипломат ҳақиқат ҳамма учун жуда яхши маълум эканлигига амин: Украинадаги урушнинг ягона айбдори айнан Кремл.
"Хавфсизлик Кенгашининг айрим аъзолари нима учун «барча томонларни» (шу жумладан Украина – таҳр.) ҳарбий ҳаракатлардан тийилишга чақиришда давом этаётганини тушуниш жуда қийин. Биз тўғридан-тўғри айтамиз: айнан Россияни Украинага қарши агрессиясини тўхтатишга чақириш керак", - дея хулоса қилади АҚШ вакили.
Эслатиб ўтамиз, БМТ хавфсизлик Кенгаши ҳозирда 2022 йилги "Украина тинчлиги ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш"учун яқинда қабул қилинган кун тартиби доирасида Украинадаги тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасини ҳимоя қилиш ва Россия тажовузи шароитида тинч аҳоли муаммоларни муҳокама қилмоқда.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase