Уларнинг аниқлик киритишича, «пандемияга қарши курашда сезиларли ютуқларга эришилди, аммо шаҳарда COVID-19 ни назорат қилиш ва олдини олиш билан боғлиқ вазият қийин бўлиб қолмоқда».
Пекин маъмуриятининг расмий вакили Сюй Хэцзянь:
"Пекинда нуклеин кислоталар учун бир неча турдаги синовлар ўтказилди ва шаҳар бўйлаб вирусни юқтиришнинг яширин занжирлари топилди".
22 апрелдан бери Пекинда 500 га яқин инфекция ҳолатлари аниқланди. Таътил пайтида - 1 майдан 4 майгача - ҳокимият буйруғи билан шаҳарда оммавий тадбирлар ўтказилмади ва кўнгилочар жойлар ишни тўхтатди. Пайшанба куни бу тақиқ муддатсиз узайтирилди. Паркларга ташриф буюрувчилар сони яримга қисқартирилди. Мактаблар ва университетларда таълим масофадан олиб борилади.
Пекинда COVID-19 янги ўчоқлари
Хитой пойтахтида коронавирус тарқалишининг янги яширин ўчоқлари топилди. Бу ҳақида Пекин маъмуриятида апрел ойида бошланган фуқароларни оммавий синовдан ўтказишнинг дастлабки натижалари эълон қилишда айтилди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси