Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) қўмитаси томонидан қабул қилинган қарор билан 170 аъзо давлат Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини қўллаб-қувватлади.
"Ижтимоий, гуманитар ва маданий" мавзулар муҳокама қилинган 3-қўмитада "Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи" ҳақидаги қарор лойиҳаси овозга қўйилди.
Қарор лойиҳаси 170 нафар "ҳа" ва 6 нафар "йўқ"га қарши 9 нафар "бетараф" овоз билан қабул қилинди.
Аргентина, Исроил, Микронезия, Науру, Парагвай ва АҚШ "йўқ" деб овоз берган.
"Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгилаш ва мустақил давлат барпо этиш ҳуқуқи тасдиқланган", — дейилади қарорда.
Қарорда барча мамлакатлар минтақада тинч-тотув яшаш ҳуқуқига эга эканлиги қайд этилган.
Барча давлатлар ва БМТ ташкилотларига Фаластин халқига ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини амалга оширишда қўллаб-қувватлашга чақирилди.
Бошқа томондан, Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос, 1988-йили Жазоирнинг пойтахтида Фаластин раҳбари Ясир Арафат томонидан эълон қилинган "Фаластин Мустақиллик Декларацияси"нинг 36 йиллиги муносабати билан баёнот берди.
Аббос, "Икки давлат ечими бўйича музокаралар Исроилнинг Ғазога ҳужумларини тугатиши билан бошланиши керак" деб ўт очишни тўхтатишга чақирди.
Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Басим Найм ҳам бир телеканалга баёнот берди.
Ҳужум остида бўлган Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатишга тайёр эканликларини билдиришган, бироқ Исроил бир неча ойдан бери жиддий таклиф билан чиқмаган.
Абу Муслим