close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади

 

 

 

АҚШ президентининг муносабати босиқ бўлиб, халқаро судга нисбатан аниқ ҳаракатлар ҳақида ҳеч нарса айтмади.

АҚШ президентининг муносабати босиқ бўлиб, халқаро судга нисбатан аниқ ҳаракатлар ҳақида ҳеч нарса айтмади.

2024 йил 22 ноябрга ўтар кечаси АҚШ президенти Жо Байден Гаагадаги Ҳалқаро жиноят суди (ҲЖС) томонидан Биньямин Нетаньяҳу ва Йоав Галантга ҳибсга олиш ордерлари берилгани тўғрисидаги қарорни қаттиқ танқид қилди. Шунга қарамай, унинг баёноти 2024 йил 20 майда ҲЖС прокурори Карим Хон Исроил раҳбарларини ҳибсга олиш ордерини сўраб мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган пайтда айтганидан ташқарига чиқмади.
Оқ уй раҳбари ўшанда ҳам, ҳозир ҳам суднинг ҳаракатларини “ҳақоратли” деб атади. Шунингдек, у Исроил ва ҲАМАСни бир хил даражада қўйиб бўлмаслигини ва АҚШ доимо Исроил ёнида бўлишини таъкидлади.
“ҲЖС ҳаракатлари ҳақоратлидир. Мен ўз фикримни аниқроқ ифодалайман: Исроил ва ҲАМАСни бир хил даражада кўриш мумкин эмас. Биз доимо Исроил томонида бўламиз ва унинг хавфсизлигига таҳдидларни қайтарамиз”, — деди Байден 20 майда.  
“ҲЖСнинг Исроил раҳбарларини ҳибсга олиш бўйича ордерлари ҳақоратлидир. Мен яна бир бор аниқлик киритаман: ҲЖС нимани назарда тутмасин, Исроил ва ҲАМАС тенг эмас. АҚШ ҳар доим Исроилни унинг хавфсизлигига таҳдидларга қарши қўллаб-қувватлайди”, — деди Байден 22 ноябрда.  
Аввалроқ ҲЖСнинг қарори бўйича Пентагон баёнот бериб, “ташвиш” ва “Ҳизбуллоҳ ҳамда ҲАМАСга қарши Исроил ҳаракатларини қатъий қўллаб-қувватлаш” ҳақида билдирган эди.
Бундан анча кескинроқ баёнотлар 3 ойдан кейин Оқ уйда ўз вазифасини бошлайдиган Дональд Трампнинг гуруҳидан чиқди. Масалан, келажак маъмуриятнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимига тавсия этилган Майкл Уолц “ҲЖС қарорини кучли жавоб кутишини” ваъда қилди. Унинг сўзларига кўра, ҲЖС ишончли эмас, Нетаньяҳу ва Галантга қўйилган айбловлар эса АҚШ маъмурияти томонидан анча олдин рад этилган. У қўшимча қилди: “Исроил халқаро ҳуқуққа мувофиқ ўз чегаралари ва фуқароларини террористлардан ҳимоя қилди”.  
“Январь (2025 йилда, Трампнинг инаугурациясидан кейин) АҚШнинг Гаага суди ва БМТнинг яҳудийларга қарши бир томонлама ёндашувига нисбатан кескин муносабатини кутиш мумкин”, — деди Уолц.  

Трамп маъмуриятидан қандай жавоб кутиш мумкин?

2019 йил апрель ойида Ҳалқаро жиноят суди (ўшанда уни Фату Бенсуда бошқарган) Афғонистон уруши даврида 2003-2004 йилларда америкалик ҳарбийлар томонидан жиноят содир этилганига доир тергов билан шуғулланмаслик ҳақида қарор қабул қилган эди. Судьялар якдиллик билан айтиб ўтганларки, бош прокурор (Фату Бенсуда) томонидан берилган даъво сиёсийлаштирилган ва муваффақиятга эришиши эҳтимоли йўқ, шу сабабли у рад этилиши лозим.  
Бу қарор АҚШ маъмурияти бош прокурор Фату Бенсуданинг визаcини бекор қилгани ва даъвога алоқадор барча бошқа шахсларга нисбатан ҳам шундай қилиш билан таҳдид қилганидан кейин деярли дарҳол қабул қилинди. Яъни, масала бир неча соат ичида ҳал бўлди.  
“Бу нафақат бизнинг ватанпарварларимиз, балки қонун устуворлиги учун ҳам йирик халқаро ғалабадир”, — деб баёнот берган эди ўшанда Дональд Трамп. У “америкаликлар ва исроилликларга нисбатан ҳар қандай уринишларга қаттиқ жавоб бериш”га ваъда берган эди.  
“Америкаликлар, исроилликлар ёки бизнинг бошқа иттифоқчиларимизга нисбатан суд орқали уриниш ва зарар етказиш бўйича ҳар қандай ҳаракатга АҚШ томонидан жадал ва кескин жавоб қайтарилади”, — дейилган эди Трампнинг 2019 йил 14 апрелдаги баёнотида.  
Ўша пайтда АҚШнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон суднинг америкалик ҳарбийларга қарши тергов ўтказишдан бош тортгани бўйича қарори Америка сиёсати тўғрилигининг далили эканини таъкидлаган эди.  

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрда Ҳалқаро жиноят суди Бош вазир Биньямин Нетаньяҳу, собиқ мудофаа вазири Йоав Галант ва йўқ қилинган Муҳаммад Дефга (ҲАМАС унинг ўлими ҳақидаги расмий баёнот бермагунча суд уни ўлган деб тан олмайди) ҳибсга олиш ордерларини чиқарган эди.

Абу Муслим

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase