Сўнгги йилларда биз куролли кучларни сифат жиҳатидан модернизация қилиш борасида кўп ишлар қилдик. <…> Жанговар навбатчиликка «дунёда тенги йўқ» қурол етказиб берилди. Истиқболли қурол-яроғ тизимларини, жумладан, гипертовушли ва янги физик тамойилларга асосланган қурол тизимларини янада ривожлантирамиз, сунъий интеллект элементлари ва илғор рақамли технологиялар қўллашни кенгайтиришни давом эттирамиз. Бундай комплекслар — ҳақиқатда келажак қуроли бўлиб, қуролли кучларимиз салоҳиятини бир неча баравар оширади.
Путиннинг таъкидлашича, «мураккаб» халқаро вазият шаклланяпти. Асосий қийинчиликлар орасида у «қуролларни назорат қилиш тизимининг бўшашиши» ва «НАТО блокининг ҳарбий фаоллиги»ни айтди.
Россия Президенти ҳар йили Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклайди. 2019 ва 2020 йилларда у аллақачон Россияда дунёда ўхшаш бўлмаган қуроллар борлигини айтди.
21 феврал куни Владимир Путин ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олган фармонларни имзолади ва Россия қуролли кучларига у ерда "тинчликпарварлик функцияларини" бажаришни буюрди. 22 феврал куни Давлат Думаси ва Федерация Кенгаши ДХР ва ЛХР билан дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномаларни ратификация қилди. Қўшма Штатлар, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия бунга санкциялар билан муносабат билдирди.
Путин Россиянинг «дунёда тенги йўқ» қуроли билан яна мақтанди
Россия «дунёда тенги йўқ» қуролга эга. Бу ҳақида мамлакат президенти Владимир Путин Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўз табригида маълум қилди. Табрик матни Кремлнинг сайтида эълон қилинган.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди