Россия расмийлари ва тарғиботчилари Европа Иттифоқининг янги санкцияларига тушиб қолишди. Бу ҳақида Озодлик радиоси ёзади.
23 февраль, чоршанба куни ЕИ барча 27 аъзо-мамлакат томонидан имзоланган, уларга нисбатан санкциялар жорий қилинадиган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатини маълум қилиш ниятида.
Бу шахсларнинг ЕИ ҳудудидаги активлари музлатиб қўйилади, Европа Иттифоқи мамлакатларига кириш ёки транзит мақсадида фойдаланиш тақиқланади.
Озодлик радиосининг маълумотларига кўра, рўйхатдан ЛХР ва ДХР тан олиниши учун овоз берган Давлат думасининг 531 депутати, шунингдек, 24 жисмоний ва 3 юридик шахс ўрин олган ("Россия", ВЭБ и Промсвязьбанк банклари).
Рўйхатдан қатор жисмоний шахслар, хусусан, Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу, президент маъмурияти раҳбари Антон Вайно, бир гуруҳ ҳарбийлар, шунингдек, Давлат думасининг вице-спикери Петр Толстой, Россия Федерацияси ТИВ матбуот котиби Мария Захарова, Russia Today раҳбари Маргарита Симоньян ва Кремл тарғиботчиси Владимир Соловьев ўрин олган.
Захарова, Симонян ва Соловёвлар Европа Иттифоқи санкцияларига тушди
22 феврал куни Путин қўшинларга ишғол қилинган Донбасга киришни буюрди, гарчи армия у ерга анча олдин келишни бошлаган бўлсада.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Пайғамбар (с.а.в.)ни энг охирги кўрган киши
- Ҳажжож ибн Юсуфнинг Маккага келиши ва Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом билан уруши
- OpenAI GPT-4.1’ни тақдим этди: кодлаш ва контекстни тушунишда яхшиланишлар
- Эл-Класико ёҳуд реалнинг барсадан устунлиги....
- АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо урушида Трамп мағлуб бўлади — аналитик хулосаси