close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Путин СССР нинг парчаланиб кетишини катта гуманитар фожиа деб атади

Совет Иттифоқиининг бўлиниши билан "25 миллион руслар бир онда чет элда бўлиб қолишди", деди Россия давлати раҳбари

Россия президенти Владимир Путин СССРнинг қулашини фожиа сифатида, тарихий Россиянинг қулаши сифатида қабул қилганини айтди. Давлат раҳбарининг бу баҳоси "Россия-1" канали эфирида намойиш этилган "Россия. Энг янги тарих" фильмида янгради", - дея хабар беради ТАСС.
«Мамлакат фуқароларининг аксарияти учун худди шундай фожиа, - деди у СССРнинг парчаланиши шахсан ўзи учун нима бўлганлиги ҳақидаги саволга жавоб бериб. - Ахир, Совет Иттифоқининг парчаланиши ўзи нима? Бу Совет Иттифоқи деб номланган тарихий Россиянинг парчаланиши».
У мамлакат ҳудудининг 40 фоизини йўқотганини, тахминан шунча ишлаб чиқариш қуввати ва аҳолисини йўқотганлигини ёдга олди. “Биз бутунлай бошқа давлатга айландик. Минг йил давомида тўпланган нарса сезиларли даражада йўқотилди”, — дея қўшимча қилди Путин.
Давлат раҳбари Иттифоқ парчаланиши билан “25 миллион рус халқи бирданига хорижда, мустақиллик ва суверенитетни қўлга киритган собиқ СССР республикаларида қолиб кетганини” таъкидлади.
“Улар [республикалар] учун бу яхши, лекин хорижга ихтиёрий равишда чиқмаган одамлар учун бу, албатта, ёмон. Уларнинг қайтиши, яқинлари билан учрашиши имконсиз эди. На иш жойи, на яшаш жойи бор эди. Бу ҳеч қандай муболағасиз, улкан инсоний фожиадир”, — изоҳ берди Путин.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase