close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси Кобул ва Тошкент ўртасидаги рейсларни тиклайди

Афғонистоннинг Kam Air авиакомпанияси 14 декабрдан бошлаб Кобул ва Тошкент ўртасидаги рейсларни тиклайди, хабар қилади Uzbekistan Airways.

«Бизда хушхабар бор – 14 декабрдан бошлаб рейсларни тиклаймиз», хабар қилишди авиаташувчининг Ўзбекистондаги ваколатхонасида.
Kam Air вакилининг айтишича, дастлабки босқичда йўловчи авиарейслари ҳафтада икки марта – сешанба ва шанба кунлари амалга оширилади.
Ноябрьойининг охирида Афғонистоннинг Bakhtar агентлиги Kam Air раҳбари Замари Камгарга таяниб, Кобул ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов декабрнинг бошида тикланиши мумкинлигини айтганди.
Камгарга кўра, ҳаво транзити билан боғлиқ муаммо ҳал қилинган.
Бироқ ўшанда Ўзбекистон томони Кобул ва Тошкент ўртасида мунтазам қатновлар қайта бошланиши ҳақида ҳеч нарса билмаслигини билдирган.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase