close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

«У Совет Иттифоқини тиклашга интилмоқда»

Давлат департаменти Владимир Путиннинг “иштаҳа”сига баҳо берди

АҚШ Давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича муовини Виктория Нуланднинг фикрига кўра, Россия президенти Владимир Путин СССРни тиклаш орқали тарихга кирмоқчи. Бу ҳақида у АҚШ Конгресси Сенатининг ташқи ишлар қўмитасида бўлиб ўтган тингловда сўзлади.
Нуланд сенаторларга Путиннинг "Совет Иттифоқи парчалангани ҳақида жамоатчилик ва шахсий шикоятлари" йиллар давомида кучайганини ва бу Қўшма Штатларни ташвишга солаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, сўнгги олти ой ичида Путин “Украина суверен давлати аслида Россиянинг бир қисми, Россияга тегишли ва ҳоказо”, деб кўпроқ оммавий гапирган.
“У (Путин) ўз меросининг лойиҳаси сифатида Совет Иттифоқини қайта тиклашга интилаётгани ташвишланарли, кейин унинг иштаҳаси еган нарсасидан қониқадими ёки давом этадими, ким билади, - деди Виктория Нуланд. - Шунинг учун мен Сенатдаги бирлик, Вакиллар палатасида бирлик, АҚШдаги бирлик, Украинадаги бирлик, иттифоқчиларимиз ва НАТО ҳамкорларимиз билан бирлик ва биз айтаётган жиддий оқибатлар [Украинага қарши тажовуз] жуда муҳим ва биз бунга мутлақо тайёр эканлигимизни кўрсатади, деб ҳисоблайман.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase