Фадеевнинг маълум қилишича, унга Янги Москвадаги Сахарово қишлоғида ягона миграция маркази ташкил қилиш устидан кўп сонли шикоятлар келиб тушоқда. Улардан бирининг муаллифи айтишича, Москва аҳолисида айниқса, яқин атрофда жойлашган метро бекатлари кўрсатгичларининг ўзбек ва тожик тилларда битилгани «қаттиқ ғазаблантирмоқда».
Фадеев Собяниндан аҳолининг шикоятларини кўриб чиқиш ва кўрилган чоралар ҳақида уни хабардор қилишни сўради.
Бундай қарор [ёзувларни жойлаштириш ҳақида] <…> «Россия Федерацияси давлат тили тўғрисида»ги Федерал қонунга, шунингдек, метрополитендан фойдаланиш бўйича қоидаларнинг 44-бандига зид келади. Бундан ташқари, ушбу кўрсатгичларнинг пайдо бўлиши қандай қилиб меҳнат мигрантларига қўйиладиган рус тилини билиш ҳақида талабларга мос келиши ноаниқ.
Тожик ва ўзбек тилларидаги ёзувлар бу бекатлардан Сахарово миграция марказига автобуслар қатнайдиган «Прокшино» ва «Лесопарковая» бекатларида сетрябр ойида пайдо бўлган. Мэрия матбуот хизматининг таъкидлашича, бу мигрантлар учун қулайлик яратиш мақсадида қилинган.
Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Собяниндан метродаги тожик ва ўзбек тилларидаги ёзувларни «ҳал қилиш»ни сўради
Прездент ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгаши раҳбари Валерий Фадеев Москва мэри Сергей Собяниндан метродаги тожик ва ўзбек тилларидаги ёзувларни «ҳал қилиш»ни сўради. Бу ҳақида кенгаш сайтида хабар қилинди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси