Афғонистон Жоузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тоти-майдон конида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда "EADaily" нашри хабар берди.
Бу нашрга таяниб Аниқ сайтининг хабар қилишича, ўн йиллик шартнома тахминан 1 миллиард долларлик сармояни қамраб олган. Ҳужжат Афғонистон Бош вазирининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари Абдул Ғани Барадар Охунд ва Ўзбекистон Президентининг махсус вакили Исматулла Иргашев иштирокида имзоланган.
Келишувга кўра, Ўзбекистон компанияси биринчи йили 100 миллион доллар, қолган тўққиз йилда эса 900 миллион доллар инвестиция киритади. Дастлабки икки йилда қазиб олинган газ сарфи 100 мегаватт газга асосланган электр энергиясини ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Жоузжон провинциясидаги Тоти-майдон конининг газ захиралари тахминан 7000 квадрат километр майдонни эгаллаган. Газ қазиб олиш асосан, мамлакатнинг газга бўлган эҳтиёжини қондиради ва минглаб афғонлар учун тўғридан-тўғри ва билвосита иш ўринларини яратади.
Ўзбекистон компанияси Афғонистонга 1 миллиард долларлик сармоя киритмоқчи
Афғонистон Жоузжон ва Фарёб вилоятларидаги Тоти-майдон конида табиий газни қидириш ва қазиб олиш бўйича ўзбекистонлик компания билан шартнома имзолаган. Бу ҳақда "EADaily" нашри хабар берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар