close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Маҳаллий ОАВ: ИСРОИЛ-Туркия уруши бир лаҳзалик масала

Ўз саҳифасида Туркиянинг ҳарбий ва сиёсий қудратига тўхталган Исроил матбуоти, "Эрдоған кулмади: Исроил ва Туркия ўртасидаги уруш фақат вақт масаласидек кўринади" сарлавҳасини ёзди. Исроил Ташқи ишлар вазири Катзнинг Туркия учун НАТОга чақируви Тел-Авив учун умидсизликка айланди.

Ўз саҳифасида Туркиянинг ҳарбий ва сиёсий қудратига тўхталган Исроил матбуоти, "Эрдоған кулмади: Исроил ва Туркия ўртасидаги уруш фақат вақт масаласидек кўринади" сарлавҳасини ёзди. Исроил Ташқи ишлар вазири Катзнинг Туркия учун НАТОга чақируви Тел-Авив учун умидсизликка айланди.
Туркиянинг пайдо бўлиши Ғазо секторидан бутун Яқин Шарққа тарқалган урушда кун тартибини ўзгартирди...

Исроил матбуотига Туркия ва шимолий жабҳада эҳтимолий уруш ҳақида янги хабарлар қўшилмоқда. Иерусалем Пост газетаси, "Эрдўған Исроил Ливанга кирса, Турк кучларини юборади - Собиқ элчи" сарлавҳали хабарида Исроилнинг Туркиядаги собиқ элчиси Алон Лиелнинг фикрларини жойлаштирди.
Шимолий 104.5 радиосига гапирган собиқ элчи Анқарадан келган хабарларга изоҳ бериб, Туркиянинг Фаластин гуруҳларига молиявий ва қурол-яроғ билан ёрдам бериши мумкинлигини, лекин тўғридан-тўғри ҳарбий аралашувга киришмаслигини айтди.
“Менимча, биз буни жуда жиддий қабул қилишимиз керак”, - деди дипломат Туркиянинг Исроил билан тижорий алоқаларини бутунлай ўзганини мисол тариқасида келтирди. Эрдоған аллақачон фаластинликларга ёрдам беришга ҳаракат қилганини таъкидлаган Алон Лиел, уруш шимолий жабҳада Ливанга ёйилса, Анқара чора кўришини башорат қилди.
Туркиянинг собиқ элчиси, агар Исроил ишғолчи армияси Ливанга кирса, Туркия минтақага қўшин жўнатишини илгари сурди.
Едиот Аҳронот, Исроил Ташқи ишлар вазирлигида ҳам муҳим лавозимларни эгаллаган Алон Лиелнинг баёнотларини “Эрдоған кулмасди: Исроил ва Туркия ўртасидаги уруш фақат вақт масаласидек кўринади” сарлавҳаси остида тақдим этди.

НАТОга аъзо бўлган ҳеч қайси давлатдан жавоб йўқ

Ҳааретз газетаси, “Исроил НАТО давлатларидан Эрдоғаннинг ўз ерларини босиб олиш таҳдидини рад этишларини сўради” сарлавҳасини танлаб, Туркия раҳбарининг сўзларига ҳеч бир иттифоқ аъзоси баёнот бермаганига урғу берди.
Президент Ражаб Таййиб Эрдўған ва Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг ёнма-ён суратларини тарқатиб Туркиядан қаттиқ муносабат билдирган Исроил Ташқи ишлар вазири Исроил Катз душанба куни кечқурун Анқаранинг НАТОдан чиқарилишини талаб қилди.
Расмий баёнотга кўра, вазир Катз исроиллик дипломатларга НАТОнинг барча аъзолари билан зудлик билан боғланишни буюрган. Анқарани қоралашга чақирган Катз Туркиянинг НАТОдан чиқарилишини ҳам талаб қилди.
Туркия 1952 йилдан бери НАТО аъзоси. Исроил алянс аъзоси эмас, лекин 1995 йилдан бери Ўрта ер денгизи мулоқоти механизми орқали НАТОнинг фаол ҳамкори ҳисобланади. 2017 йилдан бери НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида Исроилнинг доимий ва расмий ваколатхонаси мавжуд.
Президент Эрдоған Вашингтондаги сўнгги НАТО саммитида Туркия НАТО иттифоқи ва Исроил ўртасидаги ҳамкорликка вето қўйишини маълум қилди ва бу баёнот Тел-Авивда даҳшатли таъсир кўрсатди.

Туркчадан Абу Муслима таржимаси

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase