Уларнинг ҳаракатлари на Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон, на мамлакат разведкаси олий раҳбарияти билан келишиб олинмаганди. Бундан ташқари, вазирнинг айтшича, журналист танаси айни пайтда қаерда эканлиги ар-Риёдга маълум эмас. Эслатиб ўтамизки, ар-Риёднинг расмий хабарига кўра, Истанбулдаги бош консулхонага кириб кетганидан сўнг ғойиб бўлган Жамол Хашукджи уни ватанига қайтариш учун қиролликка келган одамлар билан режалаштирилмаган жанжал оқибатида ҳалок бўлган. Бу одамлар айнан ким эканлиги аниқлаштирилмаган. Фақат бу иш бўйича Саудия Арабистонида 18 киши ҳибсга олинаги маълум қилинган, холос.
Саудия Жамол Хашукджининг мурдасини «йўқотиб» қўйди
Саудия Арабистони ҳукумати мухолиф журналист Жамол Хашукджи айнан қандай ўлдирлигани ва айни пайтда унинг танаси қаерда эканлигини билмайди. Бу ҳақида Fox News телеканали учун интервьюда қироллик ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, журналистнинг ўлимига олиб келган жанжал тасодифан рўй берган, уни ўлдириб қўйган шахслар ўз хизмат ваколатлари доирасидан чиқиб кетган, холос.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар