«Тяньхэ» базавий модули («Осмон гармонияси») ракетаси Хайнань провинциясидаги Вэньчан космодромидан 29 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 11:23 да (Тошкент вақти билан соат 08:23 да) учирилди. Тахминан, саккиз дақиқа ўтиб модуль белгиланган орбитага чиқди.
Хитой космик станциясининг базавий модули келажакда космонавтлар олти ойгача яшаши мумкин бўлган космик станциянинг бир қисми ҳисобланади. Станциянинг қолган қисмларини ўрнатиш учун яна 10 та мана шундай парвоз талаб этилади. Орбитага иккита лаборатория модули, тўртта юк ташувчи ва тайконавтлар билан бошқариладиган тўртта кема юборилади. Учувчисиз бўлган биринчи парвозни июнь ойида амалга ошириш режалаштирилган.
Агар миссия муваффақиятли амалга оширилса, Хитой космик станцияси Халқаро космик станция ва «Тинчлик» станциясидан кейин дунёдаги учинчи кўп модулли станцияга айланади.
Аввалроқ Хитойнинг Чжэцзян шарқий провинциясидаги Сяншань уездида бешинчи космодром қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Хитой ўз космик станциясининг асосий модулини орбитага чиқарди
Хитой ҳукумати «Чанчжэн-5» оғир ташувчи-ракетаси ёрдамида ўзининг миллий космик станциясининг асосий модулини орбитага чиқарди. Ушбу космик станцияни 2022 йилда қуриш режалаштирилган, деб ёзмоқда Associated Press.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар
daryo.uz
Сайт: www.daryo.uzБошқа мақолалар: daryo.uz
- Исроил қўшинлари тарк этган Хон Юнус шаҳридан 56 нафар фаластинликнинг жасади топилди
- “Оролни қуритсак, Туркистоннинг Россияга қарамлигини абадий сақлаб қолишимиз мумкин”: Кауфманнинг императорга ёзган махфий мактуби
- Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди
- Эрон ва Саудия Арабистони 7 йил ўтиб дипломатик алоқаларни тикламоқда
- Туркиядаги зилзиладан кейин вабо тарқалиши мумкинлиги маълум қилинди